Чуй вилояти: Уйга қулаган бетон сабабли яна бир жабрланувчи вафот этган

632

Касалхонанинг жонлантириш бўлимида ётган 74 ёшдаги аёл вафот этди. У Чуй вилоятининг Новопавловка қишлоғидаги уйнинг устига қулаган қурилиш плитаси натижасида вафот этган иккинчи одам бўлди.

Соғлиқни сақлаш министрлигининг матбуот хизматидан «Клооп» мухбирига билдиришича, ур-жойга қулаган бетон плитаси сабабли жабрланган аёл 16-ноябрда вафот этган. Ўлимга қон томирнинг узилиши сабаб бўлган.

Жонлантириш бўлимида яна икки жабрланувчи бор, шифокорлар уларнинг аҳволи оғир дейишмоқда.

Новопавловка қишлоғида 10-ноябрь куни қурилиш кранидан бетон плитаси узилиб кетиб, у ичида олти одам бўлган уйнинг устига қулаган.

Плита қулаган вақида уйнинг яшовчилари бувисининг туғилган кунини нишонлашаётган бўлган.

Воқеа бўлган жойда 26 ёшдаги қиз ҳалок бўлиб, яна уч жабрланувчи касалхонага етказилган.

Уй яшовчисининг айтишича, плита сифатсиз бўлиб, иккига бўлиниб кетган.

Чуй вилоятининг ИИБи плитанинг қулаш факти бўйича жиноий иш қўзғаган. Қурилиш кранининг ҳайдовчиси вақтинча сақлаш жойига қамоққа олинган.

Унга «Меҳнатни ҳимоя қилиш қоидасини бузиш» ва «Қурилиш ишларининг хавфсизлигини бузиш» моддалари бўйича айб қўйилган.

Муаллиф: Ислам Розиев