Фракциянинг аъзолари ўзининг раҳбари қилиб Руслан Казакбаевни танлашди. Казакбаевни фракциянинг лидерлик хизматига танлашни партия раҳбари Омурбек Бабанов таклиф қилган.
Депутат Умбетали Кадиралиев билдиришича, «Республика — Ата-Журт» фракциясининг аъзолари раҳбарлик хизматига Казакбаевни танлаб, фракция депутатлари бу масалани ёпиқ турда муҳокама қилишган.
Фракциянинг аввалги лидери Омурбек Бабанов 13-ноябрда ўз эрки билан кетаётганини эълон қилган.
«"Республика" партиясининг ва "Республика — Ата Журт" парламент фракциясининг ишини қонун лойиҳасини муваффақиятли амалга ошиши ва ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг ўзгариши йўналишида умумий ва жадал олиб борилиши керак», — деб айтилган билдирувда.
Шу куни депутатлар фракциянинг лидерлик хизматига собиқ ташқи ишлар министри ва депутат Руслан Казакбаевнинг ва шу билан бирга унинг партиядоши Талант Мамитовнинг номзодлигини кўриб чиқишаётгани маълум бўлди. Бироқ айрим депутатлар Бабановнинг таклифига қарамай, Казакбаевнинг номзодлигига қарши бўлишган.
Омурбек Бабанов — собиқ давлат раҳбарлигига номзод ва президентик сайловида ғолиб бўлган ҳукумат номзоди Сооронбай Жээнбековнинг асосий рақиби.
Бабанов сайловда овозларнинг 33 фоизини олиб, иккинчи ўринни эгаллаган. У сайлов натижасини тан олган, бироқ ҳукумат маъмурий ресурсдан фойдаланганини билдирган, буни халқаро кузатувчилар ҳам тасдиқлашган.
Сайловдан кейин бош прокуратура Бабановга қарши «миллатлар аро низони қўзғатган чақириқлар» учун жиноий иш қўзғаган. У бу айбловни «сиёсий» деб атаган.
Кейинчалик Бабанов Москвада даволанаётганини билдирган, бироқ ҳозирда унинг Қирғизистонга қайтиб келиши бўйича ҳеч нарса маълум эмас.
Муаллиф: Рустам Халимов