Атамбаев Қозоғистоннинг 100 млн долларидан воз кечиш бўйича қонунга қўл қўйди

530

 Президент Алмазбек Атамбаев Қозоғистоннинг 100 млн доллар техник ёрдамидан воз кечиш ҳақидаги қонунига қўл қўйди. Қонунни 9-ноябрда парламент депутатлари бир овоздан қўллашган. Қарор икки ўлка ўртасидаги дипломатик можарлолари шартида қабул қилинди.

Президентнинг матбуот хизмати билдиришча, Атамбаев 100 млн доллар миқдоридаги ёрдамини инкор қилиш қонунига қўл қўйиб, Қирғизистоннинг ТИМига Қозоғистоннинг ҳукуматига шартномани денонсация қилиш бўйича билдирув топширди.

Президент 15-октябрда билдиришича, Қирғизистон қозоқ ёрдамига «мухтож эмас».

«Ҳозир мени қозоқлар бизга 100 млн доллар бераётгани сабабли қоралашмоқда […] Бу техник ёрдам деб аталади. Биз уларга муаммоларимиз билан боргунча улар уч йил кутишди. Ҳақиқатни айтганда, бизга бундай ёрдамни кераги йўқ», — деб билдирган президент.

Шартномани денонсация қилиш учун Қирғизистоннинг 11 муасасаси тегишли маблағни ололмаяпти.

Қозоғистон ҳукумати ҳам Қирғизистонга техник ажратиш бўйича шартномани денонсация қилиш бўйича худди шундай қонун лойиҳасини ишлаб чиққан. Қозоқ парламентининг депутатлари бу маблағларни ўлканинг ижтимоий тармоғини ривожлантиришга сарфласа бўлади деб ҳисоблашмоқда.

Қирғизистон билан Қозоғистон $100 млн миқдоригади техник ёрдам ажратиш бўйича шартномага 2014-йили қўл қўйган. Бу маблағга Қирғизистонда лаборатория қуришни режалаштиришган.

Бироқ икки ўлка ўртасидаги келишмовчиликдан сўнг вице-премьер-министр Дуйшонбек Зилалиев Қирғизистон ҳукумати ўз маблағига керакли бўлган барча инфраструктурани қуриб олганини билдирган.

Муаллиф: Рустам Халимов