Cооронбай Жээнбековнинг акаси элчи бўлиб тайинланди

542

Янги президент бўлиб сайланган Сооронбай Жээнбековнинг акаси Жусупбек Шарипов президент фармони билан Қирғизистоннинг Украинадаги элчиси бўлиб тайинланди.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг фармони билан Жусупбек Шарипов Қирғизистоннинг Украинадаги махсув ва мухтор вакили бўлиб тайинланди. Давлат раҳбари мазкур фармонга 16-ноябрда қўл қўйган.

62 ёшдаги Жусупбек Шарипов — президент бўлиб сайланган Сооронбай Жээнбековнинг акаси. Касби бўйича муҳандис-қурувчи. У инженер-қурилиш ўқув юртини 1978-йили тугатган.

2007-йилдан бери у Қирғизистоннинг Саудия Арабистонидаги, Қувайтдаги, Мисрдаги, Қатар, Марокко, Иорданиядаги ва Бахрейндаги элчилик хизматларида ишлаган.

Шунингдек Шарипов Иссиқ кўл ва Жалолобод вилоятларининг губернатори бўлиб ишлаган.

Бу вақтгача Украиндаги Қирғизистоннинг элчилик хизматида Батиркан Сиргабаев 2016-йилдан бери ишлаган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева