Россияда «Озодлик» радиосининг фаолияти чекланиши мумкин

572

Россиянинг юстиция министрлиги «Озодлик» радиоси ва «Настоящее время» телеканалига уларнинг фаолиятини тўхтатиш бўйича билдирув жўнатган. Бу давлат думанинг депутлари бир овоздан ОАВларини чет эллик агентлар деб ҳисоблаган ўзгартиршларни қўллашгандан кейин бўлди.

Юстиция министрлигининг хатида «Ҳозирги замон» (Настоящее время) билан «Озодлик» (Радио Свобода) радиоси таҳририятининг фаолиятига аниқ қандай чекловлар қўйилгани аниқ эмас. Бироқ мазкур муаасаса чекловлар давлат думанинг 15-ноябрда чет эллик айғоқчилар ҳақида қабул қилган ўзгартиришларига боғлиқлигини кўрсатган.

«Азаттык» радиоси тарқатган билдирувга кўра, улар ҳозирча ўзларининг фаолиятига қабул қилинган ўзгартиришларнинг қайсига таъсир қилишини билишмайди. Бироқ ташкилот билдирувида медиа маъмурий босимга учраётгани кўрсатилган.

«"Эркин Европа/Россиядаги Озодлик радиоси" кабел тармоғига қўшилмаган ва маъмурий босим сабабли россиялик ҳамкорлар билан ишлишни тўхтатишга мажбур бўлди. "Эркин Европа/Россиядаги Озодлик радиоси" журналистлари таъқибларга учрамоқда ва ҳужумларнинг қурбонларига айланишмоқда», — дейилади ташкилот билдирувида.

Ўзгартиришларга кўра, қайси бўлмасин «чекланмаган одамлар гуруҳига нашр, аудио, визуал ва бошқа билдирувлар билан материалларни тарқатаётган» чет эллик тизимлар агар улар чет ўлкалардан маблағ олаётган бўлса, чет эл жосуслари бўлиши мумкин.

Аниқроқ айтганда, энли Россиянинг юстиция министрлиги агар медиа чет ўлкада жойлашиб ёки чет элликлардан пул олаётган бўлса, жосус деб танилади.

Бироқ ҳозирча рус ҳукумати чет ўлкаларда жойлашган медиаларни қандай назоратга олиши номаълум.

ОАВлари «чет эллик агент» деган мақомни олгандан сўнг ҳар бир уч ойда ўз фаолияти ва пулларнинг сарфланиши бўйича юстиция министрлигига ҳисобот бериб туриши керак.

Чет эллик деган аниқламага биргина ОАҚлари эмас, ҳар бир сайт ёки ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлар киради.

Давлат думанинг вице-спикери Петр Толстойнинг айтишича, агар юстиция министрлиги қароридан кейин чет эллик медиа чет эллик жосус қатори рўйхатдан ўтмайдиган бўлса «бундай ОАВ Россия федерацияси ҳудудида ишламайди».

Россиялик қонун RT (собиқ Russia Today) нашрига Америка Қўшма Штатларида чет эллик жосус қатори рўйхатга олинишига тўғри келгани сабабли жавоб қатори ишлаб чиққан.

АҚШда чет эллик агентлар бўйича қонун Америкада рўйхатга олинган ташкилотларга тегишли. У ерда юстиция министрлиги чет эл пулига ишлаётган компанияларнинг ишини текширади.

Муаллиф: Анна Капушенко