Жогорку Кенешнинг олдида митинг ўтказишга таъқиқ қўйилди

563

Бишкекнинг Биринчи май район суди Ички ишлар министрлигининг ташаббуси билан 8-ноябрда Жогорку Кенеш, ҳукумат уйи, марказий сайлов комиссиясининг ва суд бинолари олдида 2017-йилнинг 1-декабригача митинглар ўтказиш таъқиқланди.

Олий суднинг матбуот хизмати билдиришича, таъқиқ кучга кирган.

«Тинчлик митинглари билан норозилик намойишларига ИИМнинг ташаббуси билан 1-декабригача вақтинча чеклов киритилди» , — деб билдиришди матбуот хизматидан.

Барча йиғилишлар билан митинглар Исанов кўчасидаги Максим Горький номидаги боғда ўтиши керак.

ИИМнинг ва суднинг матбуот хизматидан норозилик намойишларига таъқиқлаш нима билан асосланганини аниқ билдиришмаган.

Аввалроқ Биринчи май район суди июлнинг охиридан бошлаб 20-октябргача Ала-Тоо майдонида, МСКнинг, парламент ва министрликлар биноларининг олдида митинглар таъқиқланган.

Бундан ташқари норозилик намойишлари мухолифатчи Омурбек Текебаевнинг жиноий иши бўйича суд жараёнлари ўтаётган Биринчи май район суди олдида ҳам таъқиқланган эди.

Унда Биринчи май район судида Жогорку Кенеш билан МСК яқинидаги митингларни таъқиқлашда тартибни таъминлайдиган «олдини олиш чоралар» деб аташган.

Бироқ ҳақиқатчи Кубат Оторбаев билдиришича, Бишкек ҳокимлиги фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини бузишган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева