Парламент Давидов ва Лисий музликларида кон қазишга рухсат берди

559

Жогорку Кенеш депутлари учинчи ўқишда Сув кодексига ўзгартиришларни қўллади — ўзгартиришлар Давидов ва Лисий музликларида кон ишлатишга рухсат беради.

Учинчи ўқишда Сув кодексига ўзгартиришлар учун 63 депутат маъқул, 22си қарши овоз берган.

Йиғинда иштирок этган ҳуқуқ ҳимоячиси Динара Ошурахунованинг айтишича, «бошқалар [ҳамкасблар] учун овоз беришлар бўлган» ва бунга «йўл қўйилмаслиги» керак эди.

Ҳукумат сув кодексига ўзгартиришларни «Қумторнинг узлуксиз ишлаши» билан изоҳлаган.

Қонун лойиҳасида энди Давидов ва Лисий музликларида «уларнинг эришини тезлатган» фаолият олиб борса бўлади деб айтилган.

Энди ўзгартиришларга президент қўл қўйиши керак.

Сув кодексига ўзгартириш киритиш

Парламентда ўзгартиришларни вице-премьер-министр Дуйшонбек Зилалиев ҳимоя қилди. Унинг айтишича, сўзлашувлар натижаси бўйича «Центерра» экологияга зарар учун 12 миллиард сом ҳун тўлайди.

«Шунда биз Давидов ва Лисий музликларини 12 млрд сомга сотиб юборган бўлдикми?» — деб сўради КСДПнинг депутати Элвира Сурабалдиева.

«Йўқ. Биз бу пулни олмасак бўлади. Бироқ музликлар барибир жилади. Биз уларни сақлаб қололмаймиз», — деб жавоб берди Зилалиев.

Бундан ташқари унинг айтишича, музликлар Қумтор конини ишлатиб битгандан кейин қолади.

Зилалиевнинг маълумотига кўра, Давидов музликларининг бугунги кунда ярми ишлатилган, Қумтор қазилиб битгунга қадар музликнинг 30 фоизи қолади.

Лисий музлиги 10 фоизи ишлатилган ва Қумторнинг иши тугагандан сўнг у яна 10 фоизга камаяди.

Аввалроқ Зилалиев билдиришича, Давидов ва Лисий музликлари «йўқотилган» эди.

«Парламентни Қумтор бўйича аввалги айбларини қонунийлаштиришга мажбурлаб, бу вақтгача бўлган ноқонунийликни давом эттиришга ҳаракат қилишмоқда », — деди депутат Наталья Никитенко.

Бироқ Зилалиев қонунни қабул қилиш кераклигини билдириб, сабаби музикларда тортишувларга сабаб бўлган ишлар бўлмоқда.

«Онугуу — Прогресс» партиясидан депутат Исхак Масалиев билдиришича, ўзгартиришларни «Қумтор»нинг манфаати ҳисобга олинган.

«Музликларни жилдириш нимани тушунтиради? Қандай болалар боғчаси? Уларни қаерга жилдирасизлар? Агар сизлар буни билсангиз, балки уларни бир саройга йиғарсизлар?» — деди у.

Музликларни сақлаш бўйича митинглар

Депутатлар музликлар бўйича тортишаётган вақтда 10дан ортиқ ҳуқуқ ҳимоячиси ўзгартиришларни қабул қилмаслик талаби билан парламент олдида митингга чиқишган.

«Биз Қумтор конидаги ҳолат билан танидик, ҳақиқатдан ҳам вазият оғир. Компания ўзининг 20 йилдаги фаолиятида Давидов музлигининг фоизини йўқ қилган. Бундан ташқари музликда Сари-Торни қазий бошлашган ва у Давидов музлигининг ҳолати қайтарилиши мумкин», — деди фаол Мавлян Аскарбеков.

Шунингдек ҳуқуқ ҳимоячилари билан фаоллар ҳам 8-ноябрда бу ўзгартиришларга қарши митингга чиқишган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартова билдиришича, ҳукумат бундай ўзгартиришларни қабул қилмаслиги керак.

«Бошқа ўлкалар ўзларининг музликларини сақлаш учун ва уларнинг эришини камайтириш мақсадида музликларини газлама билан ёпишади, бизни эл музликларни бузиб, буларни ҳаммасини қонун доирасида олиб бормоқда», — деган у.

Қумторнинг иши тўхтатишидан келтирилган зарар

«Қумтор Голд Компани» компанияси бошқармасининг аъзоси Дуйшон Касеновнинг айтишича, компания ишини Давыдов музлигининг карьерга тушиши тўхтата олади.

У жилаётган музликни жилдиришга тўғри келаётганини айтган, шу сабабли Сув кодексига бу ўзгаришлар керак.

Шу билан бирга Касенов ишхонани тўхтатишдаги ҳаражатнинг умумий миқдори йилига 360 млн долларни ташкил қилишини айтган.

Муаллиф: Анна Капушенко