Бишкек: Ҳукумат кортежининг автомобили йўл ҳалокатига учради

610

Чингиз Айтматов проспектида икки машина тўқнашди, унинг бири юқори мансабдаги амалдорни кузатиб кетаётган бўлган. Патруль милициядан машина кимни кузатиб кетаётганини очиқлашмаган.

Йўл ҳалокати соат 8:30да Бишкекдаги Чингиз Айтматов проспектидаги ҳукумат йўлининг қисмида бўлиб, «Тойота Лэнд Крузер» йўлтанламаси билан «Шевроле» русумидаги минивэн тўқнашган. Йўл ҳалокати сабабли жабрланганлар йўқ.

«Шевроле» ҳайдовчисининг айтишича, йўл ҳодисасига йўлнинг қарама-қарши томонига чиққан ҳукумат кортежидаги йўл танламас айбдор бўлган.

«Ҳеч қандай сигнал бериш бўлмаган. Улар эгри-бугри бошқариб, қарши томонга чиққан. Улар умуман кўринмаган», — деди ҳайдовчи.

Ҳозирда йўл ҳодисаси бўлган йўл тўсилган.

Kaktus.Media нашри ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларидаги ўзларининг матбуот манбааларига таяниб билдиришича, машиналарнинг бирида миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг ходимлари бўлиши мумкин.

Патруль милиция бош бошқармасидан 24.kg нашрига билдиришича, машина юқори мансабдаги амалдорнинг кортежидан бўлган, бироқ аниқ кимники эканлигини айтишдан бош тортишган.

МХДҚдан «Клооп» мухбирига билдиришича, улар йўл ҳалокатига изоҳ бера олишмайди.

Муаллиф: Рустам Халимов