Таълим министрлиги олийгоҳларда европа баҳолаш тизимига ўтишни таклиф қилди

534

Таълим министрлиги Қирғизистоннинг олий ўқув юртларидаги талабаларни баҳолаш тизимини ўзгартириб, қизил дипломларни бекор қилишни исташмоқда.

Мазкур министрлик олий ўқув юртларидаги баҳолаш тизимини ўзгартиришни 9-ноябрда таклиф қилиб, қарор лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига чиқарди. Режага кўра, министрлик таълим беришга сонли, ҳарфли ва баллик баҳолаш тизимини киритмоқчи.

Бу қуйидагича бўлади:

Агар талаб «D» баҳосини олса, унда у дарсни ёзги семестр вақтида тароран ўқиб чиққандан сўнг қайта топшира олади. Талаба «F» баҳосини олса, у дарсни қайта тўлиғи билан ўқиб чиққандан сўнг кейинги семестрда ўқув ҳиқини тўлаб топшира олади.

«Талабаларнинг кўрсаткичларини баҳолашга сонли, ҳарфли ва балли тизимни киритишга боғлиқ қизил дипломларни бериш тўхтатилди», — деб айтилади маълумот хатида.

Министрлик кредит тизимини қўллаш билан талабаларни кейинги курсга ўтказиш тизимини ўзгартиришни таклиф қилмоқда. Энди талабалар агар синовлардан ўтиб, 60 зачет бирликни (кредитни) тўпласа бир курсдан кейинги курсга ўта олади. 45 кредитдан камроқ бирлик тўплаган талабалар ўқишдан четлатилиб ёки уларни шахсий ариза бўйича қайталов курсига қолдиришади.

60дан кам кредит ёки 45дан кўпроқ тўплаган ўқув юрти ректорининг рухсати билан кейинги курсга ўтказилиши мумкин, бироқ уларга топширилган вазифаларни қайтадан ўқиб чиқишга тўғри келади.

Талаба қайта топширишга тўғри келган дарслар ҳақини ўқув формасига қарамасдан (шартнома ёки бюджет) тўлаши керак бўлади. Агар ўқувчи имтихонни қайта ўқиган фанидан топширмаса, уни ўқишдан четлатишади.

Муаллиф: Анна Капушенко