Бош прокуратура: ФҲМ давлатга 2,7 млн сом миқдорда зарар келтирган

491

Бош прокуратура Жалолобод вилоятидаги дамбани таъмирлаш бўйича тендер қоида бузишлар билан ўтган фактига кўра, жиноий иш қўзғади. Фавқулотла ҳолатлар министрлигининг ходимлари давлатга 2,7 млн сом зарар келтиришган.

Бош прокуратура матбуот хизматининг маълумотига кўра, ФҲМнинг таркибига кирган «Сел ва сув тошқинларидан ҳимояланиш» давлат агентлиги 2016-йили Жалолобод вилоятидаги Қора ункур сой дарёсидаги дамбани таъмирлаш учун тендер ўтказган.

«Танлов комиссияси даромад топиш мақсадида босим ўтказиш билан ютиб олган компанияни шартнома тузишдан бош тортишни ёзишга мажбур қилган», — деб айтилган бош прокуратуранинг билдирувида.

Дамбанинг реконструкциясига жавоб берган «Сел ва сув тошқинларидан ҳимояланиш» давлат агентлигининг ходимлари унинг «квалификация талабларига жавоб бермаганига» қарамай бошқа компания билан шартнома тузган.

Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, дамбани қайта тиклашга шартнома олган компания «энг кўп миқдордаги маблағни таклиф қилиш» билан ўз хизмат ҳақини юқорилатиб олган.

Натижада давлатга 2 млн 701 минг сом миқдорида зарар келтирган.

«Лавозимни суистеъмол қилиш», «Қирғиз Республикасининг манфаатларига қарши шартнома тузиш» ва «Тендерни ўтказиш қоидасини бузиш» моддалари бўйича жиноий иш қўзғалди.

Муаллиф: Айдай Эркебаева