"Санжира" радиосининг эфирга чиқиши тўхтатилди

527

Давлат алоқа агентлиги «Санжира» радиосининг лицензиясининг муддати тугагани сабабли уларнинг эфирга чиқишини тўхтатди. «Санжира» радиоси соби президентликка номзод Ўмурбек Бабанов билан алоқадор НТС телекомпаниясининг таркибига киради.

Давлат алоқа агентлигидан «Азаттык» радиосига билдиришича, «Санжира» лицензиясининг муддати тугагани сабабли ўз эфирларини тўхтатган.

- Лицензияни узайтириш борасида бизга ҳеч қандай мурожаат келиб тушмади. Шу сабабли агентлик буйруғи билан 1 ноябрдан «Санжира» радиосининг эшиттиришлари тўxтатилади.

«Санжира» радиоси сиёсатчи Ўмурбек Бабановга тегишли бўлган НТС телеканали таркибига киради. Радиостанция ходимлари эфирга чиқиш тўxтатилганининг сабаби лицензия узайтирилмаганини тасдиқлашди ва ҚР аxборот технологиялар ва алоқа давлат қўмитасига тегишли мурожаат йўлланганлигини маълум қилишди.

«Санжира» радиоси 2011 йилдан бери эфирга чиқади. Радиостанция асосан мусиқа ва тарихий эшиттиришларга ихтисослашган. Президентлик сайловлари компанияси мобайнида «Санжира»да Ўмурбек Бабановнинг аудио мурожаати ва сиёсий мавзулардаги мунозаралар берилди.

Муаллиф: Айдай Эркебаева