Бугун Қирғизистоннинг футбол бўйича термаси Макао жамоаси билан Осиё Кубоги-2019 бешинчи тур саралаш ўйинларида учрашади. Ўйин Макао олимпиада стадионида бўлиб ўтади. Мусобақа Бишкек вақти билан 17:30да бошланади.
Александр Крестинин бошчилигидаги жамоа Макао билан иккинчи бор учрашмоқда. Бишкекда 28 март куни ўтган биринчи учрашувда Қирғизистон термаси 1:0 ҳисоби билан ғалаба қозонган эди.
Беш учрашув натижасига кўра Макао турнир жадвалидан тўртинчи ўринни эгаллаган.
Қирғизистон терма жамоасида 4 балл бор. Сентябрь бошида ўтиши керак бўлган Қирғизистон — Мьянма ўйинининг бекор қилиниши ортидан икки жамоада ҳам бир учрашув кам бўлиб қолган.
Муаллиф: Каминат Имирханова