Атамбаевнинг матбуот анжумани 20-ноябрга кўчирилди

723

Президент Алмазбек Атамбаевнинг сўнги матбуот анжумани 15-ноябрда барқарор ривожлантириш бўйича миллий кенгаш йиғини ўтказилиши сабабли 20-ноябрга жилдирилди.

Президент аппаратининг матбуот котибаси Толгонай Стамалиева «Клооп» мухбирига билдиришича, президент 15-ноябрда барқарор ривожлантириш бўйича миллий кенгаш йиғинини ўтказади.

Шу сабабли президентнинг сўнги матбуот анжуманини 15-ноябрдан 20-ноябрга жилдиришди.

Барқарор ривожлантириш бўйича миллий кенгаш Миллий стратегияни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш билан шуғулланади.

Атамбаев президент хизматини бошланишида 2013-йилнинг 2017-йилгача барқарор ривожлантириш бўйича миллий стратегияни ишлаб чиққан. Унда ўлкани ривожлантириш учун ҳукумат бажарадиган асосий ишлар билан йўналишлар ёзилган.

Ҳозирда ҳукумат «Адолатли жамият. Янги давр» деб номланган Қирғизистоннинг 2040-йилгача ривожланиш стратегиясини ишлаб чиққан.

Янги лойиҳа ўзига элнинг бақувватлиги билан унинг хавфсизлигини таъминлаган 40 қадамни, 20 қадам ислоҳат ва 20 қадамни жамлайди. Янги стратегия 2013-2017-йилларга йўналтирилган барқарор ривожланиш бўйича миллий стратегиясини ўрнини босади.

Алмазбек Атамбаевнинг ваколатлари 2017-йилнинг 1-декабрида тугайди. Янги сайланган президент Сооронбай Жээнбековнинг инаугурацияси 24-ноябрда «Ала-Арча» давлат қароргоҳида бўлади.

Муаллиф: Айдай Эркебаева