Қозоғистон сут, гўшт ва ширинлик маҳсулотларини чиқарган бир неча қирғизистонлик компания товарларини ўз ҳудудига киритишга чеклов қўйди. Бундай қарорни қўшнилар Қирғизистондан талабга жавоб бермаган маҳсулот келаётгани билан тушунтиришмоқда. Бироқ қирғиз ҳукумати ва ишлаб чиқарувчилар чеклов қўйилгани бўйича расмий хабардор эмас.
Материалнинг асл нусҳаси «Азаттык» радиосининг сайтида эълон қилинган. Мақоланинг муаллифи: Бакит Асанов.
Қозоғистон Қирғизистоннинг сут, гўшт ва ширинлик маҳсулотларини ишлаб чиқарган бир неча компаниянинг товарларини ўз ҳудудига киритишга чеклов қўйганини ўтган ҳафтанинг охирида маълум бўлган.
Қозоқ ахборот манбаалари ёзишича, қўшни ўлканинг бош санитар шифокори Жандарбек Бекшин бундай чорани Қирғизистондан талабга жавоб бермаган маҳсулотлар кираётгани билан тушунтирган.
Чеклов киритилган компанияларнинг қаторида "Ак-Сут", "Риха", "Куликовский" ва "Эмилия" ишхоналари борлиги айтилган. Бироқ бундай чора ҳақида Қирғизистоннинг органлари ва чеклов киритилган ишхоналар расмий хабардор бўлмаган.
Қозоқ томон хабар бермаган
Ўлканинг Ветеринар ва фитосанитар хавфсизлик бўйича инспекциясининг етакчиси Калисбек Жумакановнинг "Азаттык"қа билдиришича, қозоқ томон маҳсулотига чеклов қўйди деган ишхоналар ЕОИИ талабаларига жавоб берган умумий реестрга киритилган. Демак уларнинг маҳсулоти қўшни ўлкага ҳеч қандай чекловсиз ташилиши керак эди. Шунингдек Жумаканов душанбага кунигача Қозоғистондан ҳеч бир расмий хабар тушмаганини қўшича қилди:
- Агар қозоқ томон бу ишхоналар бўйича бирор бир қарор қабул қилса, реестрга кирган ишхоналар бўйича бизга зудлик билан хабар бериши керак эди. "Мана, бундай камчиликлар кетди, лаборатория текширувининг натижаси бу талабга жавоб бермайди" деб хабар бериши керак эди. Бироқ бизга бундай хабар келмаган. Тадбиркорлар ҳам мурожаат қилмаган.
Ҳақиқатдан ҳам Қозоғистон чеклов киритди деган ишхоналар ҳам бу чоралар ҳақида хабари йўқлигини айтишмоқда. Масалан, "Куликовский" кондитер ишхонасининг маркетинг бўйича директори Олеся Кушенкованинг айтишича, бундай чора ҳақида маълумот манбааларилан ўқиб билган.
- Қозоғистоннинг давлат органларидан ҳеч қандай расмий маълумот тушмаган. Бошқалар каби ахборот воситаларидан ўқияпмиз. Агар бизда бирор бир ҳужжат бўлса, биз вазият бўйича позициямиўни айтамиз.
Худди шундай жавобни бошқа ишхоналар ҳам айтишди.
Асосийси қирғизистонлик 25 ишхона Қозоғистонда гўшт, сут ва балиқ маҳсулотларини сотишга рухсат олган. Унинг ичидан 15и сут маҳсулотларини қўшни ўлкага экспорт қилган ишхоналар.
Омборда қолган сут маҳсулотлари
10-октябрдан бошлаб қирғиз-қозоқ чегарасида назорат кучайтирилгандан бери сут ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотларини қўшни ўлкага ўтказолмай, зарар кўришаётганини айтишди. Уларнинг орасида Таласдаги "Арашан" ишхонаси бор. Унинг директори Алмаз Керималиев ишхона тайёрлаган сут маҳсулотларини ҳозирча омборга тўплашга мажбур бўлишаётганини баён қилди:
- Бугунги кунгача бирор килограмм ҳам пиглоқ, сут ўтказмадик. Бизни қуруқ сут чиқарган ускунамиз кўмир билан ишлайди. Бунинг учун Қозоғистондан кўмир олардик. Элдан сут олганимиз билан уни қайта ишлаб, пишлоқ қилиб омборга тўплаяпмиз. Бу томондан қайналяпмиз.
Жети-Оғуздаги "Ак Жалга" сут ишхонасининг директори Күлүйпа Жузүмалиева маҳсулотларини Қозоғистонга ўтказишмоқда. Бироқ чегарадаги навбат кутиш ишхоналарни қўшимча ҳаражатга учратмоқда:
- Бизни маҳсулотлар кирмоқда. Бироқ чегарадаги вазият таъсир қилмоқда. Масалан, чегарадаги тиқинлар сабабли сут ташиган машиналар 20 соатлаб кутиб қолди. Навбат кутиб қолган машиналарнинг юк ташиган ҳақи ҳам қимматлаб кетди.
Бу йил 10-октябрдан бошлаб Қозоғистон чегарада текширувни кучайтирган. Аввал расмий Остона буни Қирғизистондаги президент сайлови билан боғласа, 25-октябрда чегарадаги вазият қирғиз томоннинг божхонадаги контарбандани назорат қила олмагани сабабли кучайганини айтган. Қирғиз ҳукумати бундай даъвони инкор қилиб келади. Бу воқеадан кейин қозоқ ва қирғиз ҳукумати раҳбарлари бир неча марта учрашиб, бироқ бундан фойда бўлмаган.
Қирғиз томон чегарадаги вазият сабабли ўзи кўрган зарарни халқаро валюта заҳираси 200 миллион доллар деб ҳисоблаганини билдириб, жаҳон савдо марказига мурожаат қилган эди.
"Савдо уруши"
Ўтган ҳафтада халқаро ташкилотнинг Товар савдоси бйўича кенгаши Қирғизистоннинг мурожаатини кўриб чиқди. Бироқ қандай натижа бўлгани номаълум.
Собиқ вице-премьер Олег Панкратов ЕОИИнинг реестрига кирган ишхоналарга чеклов киритилишини икки ўлка ўртасидаги "савдо уруши"нинг янги босқичи қатори сифатламоқда:
- Бирор бир маҳсулот талабга жавоб бермаганини айтиш учун уни текширган механизми очиқ кўрсатилиши керак. Мен учун Қозоғистон бир вақтда бир давлатдан уч-тўрт компанияни аниқлагани қизиқ бўлмоқда. Агар текширув олиб бориб, талабга жавоб берган компаниялар турли ўлкалардан бўлса, унда реал бўлиб кўринарди. Бир давлатдан уч-тўрт ишхонани талабга жавоб бермайди дегани ҳайрон қолдирмоқда. Аслида мазкур ишхоналар ўлкада энг яхши деб танилиб, барча меъёрларга жавоб берган, HASP системаси киритилган. Мана шу ишхоналар талабга жавоб бермайди деганини бизнинг Қозоқ ҳамкасбларнинг Қирғизистонга нисбатан "савдо урушининг" навбатдаги босқичи деган хулосага келяпман.
Асосийси сўнги кунларда Қирғизистон билан Қозоғистон чегарасидаги юк ташувчи машиналар ўтган "Ак Тилек" ўтказиш бекатида тарбиндликлар камайгани сезилган. Бироқ 10-ноябрдан бери чегарадаги назорат ўтказиш бекатларида 400га яқин машина тўплангани маълум бўлди. Давлат чегара хизматининг маълумотига кўра, 13-ноябрда тирбандик "Ак-Тилек" ва Таласдаги "Чоң Капка" бекатларида сезилмоқда.