Ўш: Собиқ судьяга нисбатан жиноят иши қўзғалди

478

Бош прокуратура Ўш шаҳар судининг собиқ судьясига муниципиал мулкни ажратиш бўйича «ҳуқуқ меъёридан ташқари» чиқарган қарори учун жиноий иш қўзғаган.

Тергов версияси бўйича 2013-йили мэриядан вақтинча фойдаланишга Ўшнинг яшовчиси 148 чарчы метр ер участкасини олган. Бироқ шундан сўнг «рухсатсиз» майдонни 515 квадрат метргача кенгайтириб, участокда кафе қуриб олган.

«У ернинг эгаси эмаслигини билиб туриб, хусусий мулкка бўлган ҳуқуқни ўзига таануу бўйича ариза билан судга мурожаат мурожаат қилган», — деб билдиришди бош прокуратурадан.

Бош прокуратура Ўш шаҳар судининг собиқ судьяси бу аризани «ҳуқуқ меъёридан ташқари » қаноатлантириб, Ўшнинг турғунини «рухсатсиз» кенгайтирилган ер участкасининг эгаси деб тан олганини аниқлаган.

Кейинчалик Ўшнинг яшовчиси бу участкани 3 млн 640 минг сомга сотиб юборган.

Ўш вилояти суди 2015-йили муниципиал ернинг ҳуқуқ меъёрларидан ташқари берилгани бўйича шаҳар судининг қарорини ортга қайтарган.

Бош прокуратура Ўш шаҳар судининг собиқ судьясини «муниципиал хусусий мулкни ҳуқуқ меъёрларидан ташқари ажратиш» бўйича айблаб, «Лавозимни суистеъмол қилиш» ва «Товламачилик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғади.

Муаллиф: Айдай Эркебаева