Давлатмулк фонди: «Мегаком»ни бир неча компания сотиб олишни истайди

511

Давлат мулкини бошқариш жамғармасининг етакчиси (ДМБФ) Болсунбек Казаков билдиришича, «Мегаком»ни сотиб олишга яна бир неча компания билдирув жўнатган. Аввалроқ сотиб олувчи қатори ягона россиялик тадбиркор Елена Нагорная чиқаётган эди. 

Казаков алоқа операторини сотиб олишни истаётган компаниялар ҳақида 13-ноябрда жамғарма йиғинида билдирди.

«Мен ҳозирча бу компанияларни очиққа чиқаролмайман, бироқ кейинчалик бу мумкин бўлади», — деди у.

Казаков давлат мулк фондининг олдинроқ алоқа операторини сотиб олишга билдирув тоаширган россиялик Елена Нагорнаянинг олдида ҳеч қандай мажбуриятлари йўқлигини қўшимча қилди.

Давлат мулк фондининг раҳбари Нагорная билан шартномаларга имзо қўйилмаганини тушунтирди, сабаби ҳозирда унинг тўлаш ҳақида имкони бўйича кўрсаткичлари текширилмоқда.

Унинг айтишича, танлов очиқ турда ўтмоқда ва хар бир хохловчи компанияни сотиб олишга ариза берса бўлади.

«Биз ҳеч кимни чекламадик. Бугунги кунда давлат мулк фонди бошқа сотиб олувчиларни ҳам кутмоқда. Биз "Мегаком"нинг сотилишини иложи борича очиқ олиб борамиз», — деди у.

Аввалроқ Казаков Нагорная билан бўлган шартномага жорий йилнинг охиригача қўл қўйилишини айтган.

Елена Нагорная ким?

Елена Нагорная — «Мегаком» алоқа операторини 13,5 млрд сомга сотиб олишга билдирув берган россиялик тадбиркор. Шунингдек, у компаниянинг барча суд ишлари бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олиш мажбуриятини олади.

Унинг шахсий сайтидаги маълумотга кўра, у сифатли ва хавфсиз озиқ-овқатларни ташиган ишлаб чиқарувчилар ассоциациясининг ташкилотлчиси бўлиб ҳисобланади.

Нагорная 2014-йили россиялик ва африкалик ташкилотларнинг ҳамкорлиги учун тижорий бўлмаган «Африка ўлкаларининг савдо-сотиқ альянсига» асос солган.

Бундан ташқари Нагорная Россия давлат думасининг қошидаги енгил саноат бўйича эксперт кенгашининг таркибига киради.

Жамоат арбоби Эдил Байсалов билдиришича, россиялик тадбиркор Нагорнаянинг маблағи йўқ ва у билан шартнома тузиш — навбатдаги «товламачилик билан тўнаш».

У Нагорнаяга рўйхатга қўйилган барча компанияларнинг фаолиятини текшириб чиққандан сўнг шундай хулоса чиқарган.

«Мегаком» бўйича суд ишлари

Жорий йилнинг августида россиялик Penwell компанияси Қирғизистон ҳукуматидан «Мегаком»ни ноқонуний босиб олиш учун 200 млн доллар талаб қилган.

Компания вакиллари 2006-йили «Мегаком» уларнинг маблағига тузилганини айтишмоқда, 2008-йили собиқ президент Курманбек Бакиевнинг бошқариши вақтида компания рейдерлик йўл билан босиб олинган.

Давлат мулк фондининг раҳбари Болсунбек Казаков билдиришича, Penwell компаниясининг халқаро судга мурожаати учун ҳеч қандай юридик далиллари йўқ.

«Мегаком» Қирғизистондаги уч йирик алоқа операторининг қаторига киради. У уч миллиондан ортиқ абонентга хизмат кўрсатади ва деярли бутун ўлкани эгаллайди.

Бундан ташқари «Мегаком» компаниясини 2016-йилдан бери сота олишмайди, компаниянинг дастлабки баҳоси 19 млрд сом деб белгиланган эди.

Бироқ, компанияни сотиш бўйича уч марта аукционда харид  учун бирорта ҳам билдирув келиб тушмаган. Шу сабабли унинг баҳоси 13,5 млрд сомга камайтирилган.

Муаллиф: Рустам Халимов