Эрон ғарбида 7,3 магнитудали зилзила юз берди, 325 киши ҳалок бўлди. Қутқарувчилар вайроналар остидан одамларни қидиришда давом этмоқда.
Зилзила Эроннинг Ироқ билан чегарадош ҳудудида юз берди. Ер ости силкинишининг ўчоғи 33 км чуқурликда бўлди. Зилзила 7,3 магнитудани ташкил қилди.
Ҳозиргача олинган маълумотларга кўра Эрондаги зилзиладан 325 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлди, 2800га яқин киши жароҳатланди.
Ироқда зилзиладан тўрт киши халок бўлди, элликдан ортиқ киши турли жароҳатлар олди. Қутқарувчилар одамларни қидириш ишларини давом эттирмоқда.
Қутқарувчиларнинг иши кўчкилар ва электр энергиясидан ишдан чиққани боис оғирлашган.
Эроннинг энг кўп жабр кўрган Керманшоҳ музофотида уч кунлик мотам эълон қилинган.
Эрон ва Ироқнинг бир неча шаҳарлари электр энергиясиз қолди. Минглаб кишилар тунни кўчада ўтказди.
Ер ости силкинишлари Туркия, Исроил ва Қувайтда сезилди.
Муаллиф: Марат Абдикаликов