Иссиқкўл: Машина дарахтни уриб олди, уч киши халок бўлди

580

Иссиқ кўл вилоятида «БМВ» русумидаги машина йўлдан чиқиб кетиб, дарахтга урилган. Натижада уч киши йўл ҳалокатининг қурбони бўлди.

Қирғизистоннинг фавқулотда ҳолатлар министрлигининг матбуот хизмати маълумотига кўра, йўл ҳалокати 13-ноябрда соат 7:00да Балиқчи – Ананьево – Қоракўл автойўлида бўлган.

«БМВ»нинг ҳайдовчиси машинани бошқаролмай қолгани сабабли машина йўлдан чиқиб кетиб, дарахтга урилган.

Автомашинанинг йўловчилари воқеа бўлган жойда ҳалок бўлишган, ҳайдовчи эса касалхонага кетаётган вақтда вафот этган.

Жалолободнинг турғуни бошқариб кетаётган машинада Иссиқкўл вилоятининг яшовчилари бўлган.

Воқеа бўлган жойга келган қутқарувчилар машина салонидан ҳалок бўлганларнинг жасадини чиқариб, милиция ходимларига ўтказиб беришган.

Муаллиф: Марат Абдикаликов

Сурат: Қирғизистон ФҲМнинг матбуот хизмати