Исақов: Патруль милициясини ислоҳ қилиш йўл хавфсизлигини яхшилайди

510

Премьер-министр Сапар Исаков билдиришича, Патруль милиция бош бошқармасини тарқатиш янги бошқармага «сифатли янги ходимларни» олишга имкон беради. Унинг билдиришича, янги маҳкамани тузиш «йўл хавфсизлигини яхшилайди».

Исаков йўл хавфсизлигини язгилашга йўналтирилган 100 банддан иборат ҳукуматнинг режаси бажарилишини текширди. Режага кўра, қоида бузишларни аниқлаган видео кузатув камералари 30-ноябргача Бишкек ва Ўшда ўрнатилиши керак.

Исаковнинг айтишича, режани амалга ошириш «секинлик билан бормоқда»

«Мен Патруль милиция бош бошқармасини тарқатган тезкор йиғин ўтказдим (10-ноябрда — ред). Бу көрнөктү алмаштириш эмас, бу очиқ ва танлов орқали сифатли ва янги ходимларни олишимиз учун бизнинг қурол», — деб келтирди Исаковнинг билдирувини ҳукуматнинг матбуот хизмати.

Премьер-министр билдиришича, янги муассасада «бўйсунишнинг устиворлиги мустаҳкамланади» ва бу йўл хавфсизлигини язшилайди.

Исаковнинг айтишича, йўл хавфсизлигини яхшилаш бўйича режани бажармаслик учун раҳбарият хизматдан кетишгача жавобгарликка тортилади.

Бу ҳукуматнинг мустақиллик эришганидан бери йўл милициясини ислоҳ қилган тўртинчи ҳолат. ПМББ тузилганидан буён 1 йил 7 ой ишлаган.

Йўллардаги хавфсизлик

Бир неча марта шов-шувга сабаб бўлган йўл ҳодисаларидан кейин йўллардаги хавфсизлик бўйича масалалар бир неча марта юқори даражада кўтарилган.

Энг шов-шувли йўл ҳодисаларидан бири бўлиб, 7-октябрда Талас вилоятида кетаётган вице-премьер-министр Темир Жумакадировнинг ўлими бўлган. Жумакадировнинг машинаси билан КаМАЗ тўқнашуви сабабли вице-премьер-министр ўзи унинг ҳайдовчиси ва ёрдамчиси ҳалок бўлган.

Йўллардаги хавфсизликни таъминлашни премьер-министр Сапар Исаков, парламент депутаттари, президент Алмазбек Атамбаев ҳам талаб қилган.

Бироқ ҳозирда ҳукумат амалга оширган ягона чора — бу мактаб ва болалар боғчаси яқинида ётиқ полицияларни ўрнатиш бўлган.

Амалдорлар йўл ҳалокатларининг сонини камайтмиради деб айтаётган.

Муаллиф: Анна Капушенко