Жээнбековнинг инаугурациясига 13 млн сом сарфланади

540

Ҳукумат Сооронбай Жээнбековнинг президентлик ишига киришиш маросимига 13,1 млн сом сарфларди. Инаугурация 24-ноябрда бўлади

Молия министри Адилбек Касималиев Жогорку Кенешнинг профил қўмитасининг йиғинида билдиришича, Жээнбековнинг президентлик лавозимига киришиш маросимига 13,1 млн сом сарфланади.

Ҳозирги президент Алмазбек Атамбаевнинг инаугурациясига 2011-йили 10 млн сом сарфланади. Курманбек Бакиевнинг мана шундай маросимига 2009-йили бюджетдан 20 млн сом сарфланган.

Жээнбековнинг президентлик хизматига киришиш маросими 24-ноябрда «Ала-Арча» давлат резиденциясида бўлади.

Президент аппаратининг раҳбари Алмаз Усонов билдиришича, инаугурацияга бошқа ўлкаларнинг раҳбарлари чақирилмаган.

Бироқ унинг айтишича, инаугурацияга Қирғизистонда ишлаган чет ўлкаларнинг барча элчилари чақирилади.

Қирғизистондаги сайлов

Ҳукуматнинг КСДП партиясининг номзоди Сооронбай Жээнбеков 15-октябрда ўтган президентлик сайловида ғолиб бўлган. МСК унинг ғалабасини 30-октябрда эълон қилган.

Жээнбеков сайловчиларнинг 54,22% овозини олган. Унинг асосий рақиби, тадбиркор Омурбек Бабанов овозларнинг 33,49 фоизини олиб, иккинчи ўринни эгаллаган. Сайловдан тўрт ҳафта ўтгандан сўнг бош прокуратура «миллатлар аро низони қўзғатишга чақириқлар» учун Бабановга қарши жиноий иш қўзғаган.

Сайловга умумий 1 млн 697 минг 868 киши келиб, бу умумий сайловчилар сонининг 56,34%ни тузган.

Муаллиф: Рустам Халимов