Премьер-министр Сапар Исаков ўлка йўлларидаги хавфсизлик бўйича кенгашда Патруль милиция бош бошқармасини (ПМББ) тарқатишни топширди. Шунингдек Исаков ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун умумий марказ тузишни таклиф қилиб, ўлкадаги барча автомактабларни текширишга уч ҳафта вақт берди.
Исаков 10-ноябрда йўл ҳалокатларига бағишланган ҳукуматнинг тезкор кенгашида ПМББни тарқатишни айтди.
Премьер-министр билдиришича, ПМББнинг ўрнига йўл ҳаракати ҳавфсизлигини таъминлаш бўйича бош бошқарма (ЙҲХТББ) тузилади.
Премьер-министрнинг айтишича, янги муассасада ходимларнинг сони кўпайтирилади, бироқ «махфийликка» таяниб, батафсил маълумотларни очиқламади.
Ҳукумат раҳбари ИИМга янги органнинг шахсий таркибини тузиш бўйича масалани шахсий назоратига олишни ва ишга танлов асосида «ҳақиқатгўй ходимларни» олишни топширди.
«Бундан ташқари қарамоғига берилган участкалар учун шахсий жавобгарликни эсга олиш керак», — деди у.
Шунингдек Исаков ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун умумий марказ ташкил қилишни таклиф қилди. У бу нарса ҳужжат олишда порахўрликни йўқ қилади деб ҳисоблайди.
«Одам олдиндан билиб олмаслиги учун тестларда саволларнинг 100, 200 ёки 300 варианти бўлиши керак, у билиши керак: турли савол тўғри келиб қолиши мумкинлигини билиб, тайёрланиши керак. Бу нарсани жуда тез амалга ошириш керак», — деди Исаков.
Бундан ташқари премьер-министр уч ҳафтанинг ичида ўлкадаги барча автомактабларни текширишни топширди.
«Автодром ва бошқа талабларни ҳисобга олиш билан берилган барча лицензияларни анализ қилиш керак. Келинглар, ҳақиқий ҳолатни кўрайлик. Менда айрим автомактаблар андозаларга тўғри келмайди деган шубҳалар бор», — деб билдирди Исаков.
Йўл милициясини ислоҳ қилиш
Бу ҳукуматнинг мустақилликка эга бўлгандан бери йўл милициясида ислоҳот ўтказишдаги тўртинчи ҳолат.
Биринчи ислоҳат 2008-йили бўлган, унда собиқ президент Курманбек Бакиевнинг ташаббуси билан давлат автоинспекциянинг (ДАН) номини йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бўйича бош бошқармасига ўзгартиришган.
2011-йили ЙҲХББ билан патруль хизмати бирлашгандан кейин йўл патруль хизмати (ЙПХ) пайдо бўлган.
ЙПХнинг нормини 2014-2015-йиллар оралиғида қайтадан ДАНга ўзгартиришга ҳаракат қилишган, бироқ номни ўзгартириб бўлмаган.
2016-йили Патруль-пост хизмати (ППХ) билан ЙПХ умумий муассасага айланиб, Патруль милиция бош бошқармаси тузилган.
Йўллардаги хавфсизлик
Бир неча марта ваҳимали йўл ҳалокатларидан кейин йўллардаги хавфсизлик бўйича масалалар юқори даражада кўтарилган.
Энг шов-шувли йўл ҳодисаларидан бири бўлиб, 7-октябрда Талас вилоятида кетаётган вице-премьер-министр Темир Жумакадировнинг ўлими бўлган. Жумакадировнинг машинаси билан КаМАЗ тўқнашуви сабабли вице-премьер-министр ўзи унинг ҳайдовчиси ва ёрдамчиси ҳалок бўлган.
Йўллардаги хавфсизликни таъминлашни премьер-министр Сапар Исаков, парламент депутаттари, президент Алмазбек Атамбаев ҳам талаб қилган.
Бироқ ҳозирда ҳукумат амалга оширган ягона чора — бу мактаб ва болалар боғчаси яқинида ётиқ полицияларни ўрнатиш бўлган.
Муаллифлар: Ислам Розиев, Рустам Халимов
Иллюстратив сурат.