Вице-премьер-министр Дуйшонбек Зилалиев билдиришича, Давидов ва Лисий музликларидаги иш бўйича Сув кодексидаги ўзгартиришлар «Қумторнинг тўхтовсиз ишлаши» учун йўналтирилган. Ҳуқуқ ҳимоячилари билан фаоллар ўзгартиришларни ортга қайтариш керак деб ҳисоблашади, сабаби уни қабул қилиш экологиянинг бузилишига олиб келади.
Зилалиев 10-ноябрдаги давра суҳбатида билдиришича, Давидов ва Лисий музликларида фаолият олиб бориш учун Сув кодексидаги ўзгартиришлар «Қумторни тўхтовсиз ишлашига» йўналтирилган. Икки музлик ҳам Қумтор конига яқин жойлашган.
«Мен сизларни ишонтирмоқчиман, бизнинг бу нарсани яширин қилиш ниятимиз йўқ. Бу қонун лойиҳаси бошқа музликларда иш олиб боришга рухсат беришга йўналтирилмаган. Бироқ бугунги кунда биз Давидов ва Лисий музликлари йўқолганини айта оламиз», — деб билдирди у.
Зилалиев ҳукуматни компания ишини олиб боришга шароит яратиб беришни топширган Олий суд билан парламентнинг қарорлари бор деб айтди.
«Музликлар жилмоқда, улар кон ишининг тўхтаб қолишига хавф туғдирмоқда, шу сабабли музликни енгиллаштириш бормоқда. Биз фақатгина олтинни ҳимоя қилмаяпмиз, барчаси элнинг бойлиги учун. Музликнинг қадри — бу сув манбаи. Музликлар кетмайди, сув қолади, сувнинг меъёри сақланмоқда», — деди Зилалиев.
Қумторнинг ишини тўхташ ортидан кўрилган зарар
«Кумтор Голд Компани» компаниясининг бошқарув аъзоси Дуйшөн Касеновнинг айтишича, компаниянинг ишини Давидов музининг карьерга тушишини тўхтата олади.
У жилаётган музни жилдиришга тўғри келаётганини айтди. Шу сабабли Сув кодексига ўзгартиришлар керак.
Касенов агар музлик карьерга жилиб тушса, ишхона режаланган 160 тонна олтинни ундира олмай қолади деб билдирмоқда.
Унинг айтишича, агар коннинг иши камида уч ойга тўхтаса, қайта уни ишга туширишга 1580 млн доллар сарфланади. Бу пулни ҳукумат тўлаб бериши керак бўлади.
Шунингдек Касенов ишхонани тўхтатишдаги ҳаражатларнинг умумий миқдори ҳар йили 360 млн долларни ташкил қилишини айтди.
«Сув манбаи қатори ҳисобланган музликлар ҳақида айтадиган бўлсак, бу ерда мен ҳеч қандай сабабни кўрмадим, сабаби сувнинг меъёри сақланмоқда, балки музликлар бироз тезроқ эриши мумкин. Менга "музликларни йўқ қилиш", "музликларни бузиш" деб айтилган ҳолатлар ёқмайди. Бу музликлар карьернинг бир участкасидан бошқа участкаларга жилиб туради», — деди у.
Қирғизгидромет вакилининг айтишича, Давидов музлигининг майдони қисқаришига компаниянинг фаолияти эмас асосан иқлимнинг ўзгариши таъсир қилади.
Ўзгартиришни ортга қайтариш
Ҳуқуқ ҳимоячиси Калича Умуралиеванинг айтишича, ҳукуматдагилар сув кодексига ўзгартиришларни қоида бузишлар билан қабул қилишни исташмоқда.
«Мен барчаси қочиб кетадиган чўл қатори эмас, бизнинг бизни давлат қатори шаклланиши мумкинлигини биринчи ўринга қўйиш керак деб ҳисоблайман. Биринчи ўринга экология масалаларини қўйиш керак. Бугун мен Қумторнинг манфаатини ҳимоя қилган, мнфаатларни сүрөгөн гуруҳлар борлигини кўрдим. Келинглар ўлка фуқароларининг манфаатларини сүрөйлү», — деди у.
Эколог Калия Молдогазиеванинг айтишича, ҳукуматдагилар «Қумторр» учун қонунни ўзгартиришни исташмоқда.
Унинг айтишича, компания бу ўзгартиришларни киритиш билан экологик зарарларни ўрнини тўлдириш тўловларидан бош тортишни исташмоқда.
Ҳуқуқ ҳимоячилари билан фаоллар ҳукуматдан ўзгартиришларни ортга қайтаришни талаб қилиб, премьер-министр Сапар Исаковнинг номига хат тузишди. Ҳозирда ўзгартиришлар парламентнинг учинчи ўқишида.
Уларнинг айримлари билдиришича, агар улар ўзгартиришларни қайтаришмаса митингга чиқиб, очлик эълон қилишади.
Муаллиф: Анна Капушенко