ДСУ Қирғизистоннинг чегарадаги вазият бўйича Қозоғистонга нисбатан берган аризасини кўриб чиқди

620

Қирғизистон делегацияси қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазият бўйича жаҳон савдо ташкилотига маълумот берди. Қирғиз томоннинг айтишича, чегарада юк ташувчиларга нисбатан «махсус тўсқинликлар» яратилиб, ДСУнинг асосий принциплари «бузилмоқда».

Қирғизистоннинг илтимоси бўйича Қозоғистон билан бўлган чегара масаласи алоҳида пункт билан кун тартибига киритилди.

Қирғиз делегацияси йиғинда билдиришича, қозоқ ҳукумати юк ташувчиларга нисбатан «махсус тўсқинликларни» яратиб, ЖСТнинг асосий принцепларини «бузишмоқда».

Қирғизистон иқтисод министрининг ўринбосари Алмаз Сазбаков билдиришича, юкли машиналарнинг чегарада туриб қолиши туфайли Қирғизистон 200 млн доллар йўқотган.

«Қўшни ўлканинг Қирғизистондан чиқиб ва Қирғизистонга кираётган юкларга нисбатан бундау қилинаётган ҳаракатлари алоҳида белгиланган», — деб айтилади қирғиз ҳукуматининг маълумотида.

Қозоқ томон текширулар билан назорат кучайтирилишига «контрабанда ва контрабанда товарлари билан кураш» сабаб бўлган деб жавоб берди. Қирғизистон ЖСТга аъзо ўлкалардан вазиятга холис баҳо беришни илтимос қилди.

Молдова, Япония ва Жанубий Корея қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазиятни тезроқ йўлга солишга чақирди.

Қирғизистон ЖСТга ариза билан 17-октябрда мурожаат қилган. Шунингдек ҳукумат Евроосиё иқтисодий комиссиясига ҳам Қозоғистонга нисбатан ариза жўнатган.

Муаллиф: Метин Жумагулов