Токтогул районида ката тезликда харакатланаётган юк машинаси «Вольво» русумидаги енгил автомашина билан тўқнашди. Авария натижасида «Вольво»даги тўрт йўловчи олган жароҳати туфайли ҳалок бўлди.
Авария Жалолобод вилоятига қарашли Токтогул районининг Қораёғоч (Кара-Жыгач) қишлоғида 9 ноябрь тонгида юз берди.
Жалолобод вилояти милицияси берган маълумотга кўра катта тезликда харакатланган юк машинаси «Вольво» автомобилига келиб урилган.
«Вольво»нинг тўрт нафар йўловчиси воқеа жойида вафот этган, юк машинасининг ҳайдовчиси касалхонага етказилган.
Патруль милицияси барча керакли экспертизаларни тайинлади, тергов олиб борилмоқда.
Аввалроқ 6 ноябрда Жалолободдан узоқ бўлмаган Тошкўмир шаҳрида ҳам авария юз бериб, 10 киши вафот этган эди.
Мазкур воқеалардан сўнг Патрул милиция бошқармаси авариялар сонини қисқартириш мақсадида йўл ҳаракати қоидаларини бузганларга жарималарни оширишни таклиф қилмоқда.
Маълумотларга кўра, 2017 йили авариялар сони аввалги йилга нисбатан 8 фоизга ўсган.
Муаллиф: Айдай Эркебаева