Бир кадр орқали: Бишкекда Суймўнқул Чоқморовнинг эсталиги очилди

649

Актёр ва рассом Суймонкул Чокморовнинг ёдгорлигининг очилиши 9-ноябрда Бишкекдаги «Ала-Тоо» кинотеатрининг шарқий томонида бўлди.

Қирғизистон пойтахтида 9-ноябрда тантанали равишда актёр ва рассом Суймонкул Чокморов ёдгорлигининг очилиши бўлди. Ҳайкал Чуй проспектидаги «Ала-Тоо» кинотеатрининг шарқий томонига ўрнатилиб, унинг очилишига премьер-министр Сапар Исаков қатнашди.

Суймонкул Чокморов кино тармоғига рассомчилик санъати орқали келган. Унинг биринчи киноси — Болот Шамшиевнинг 1969-йилдаги «Караш довонидаги отишув» фильми. Чокморовнинг кино заҳирасида 20га яқин фильм бор.

Сурат: Табилди Кадирбеков / Sputnik

Чокморов — аввалги СССРда ўзининг ҳамкасблари орасида — 1969, 1972, 1974 ва 1978-йиллари энг яхши роль ижро этгани учун Кинематографистлар иттифоқининг дипломини тўрт марта қўлга киритган актёр.

Қолаверса, бундай муваффақият Чокморовни рассомликни ташлашга туртки бўлмаган. Унинг мўйқаламига умумий 800га яқин расм тегишли. Унинг расмларини режиссёр Акира Куросава, актёр Тосиро Мифуне, Россиянинг собиқ президенти Борис Ельцин ва Олимпиада қўмитасининг собиқ раҳбари Хуан Антонио Самаранч каби машҳур одамлар ўзларида сақлашган.

Суймонкул Чокморов 1992-йили 26-сентябрда 53 ёшида вафот этган. Қирғизистонда 2006-йили унинг ҳурматига почта маркаси чиқарилган, 2009-йилдан бошлаб унинг сурати 5000 минг сомлик купюрага туширилган. Шунингдек Бишкекдаги кўчаларнинг бирига Чокморовнинг исми берилган.

Муаллиф: Александра Титова