Бишкекда «Яндекс.Такси» хизмати иш бошлади

641

Халқаро «Яндекс.Такси» онлайн-хизмати Бишкекда ишлай бошлади. Таксини интернет орқалигина чақириб, йўл ҳақини бир ўтириш билан километрга тўламасдан, йўл юришнинг вақтига ҳам тўлашга тўғри келади.

«Яндекс.Такси» хизмати шаҳардаги бошқа такси хизматлари билан ҳамкорликда ишлайди.

Янги хизматнинг ҳамкори бўлган «Намба Такси» компаниясининг матбуот хизматидан билдиришича, Қирғизистонда ҳозирча «Яндекс.Такси»нинг офиси йўқ.

«У агрегаторлар орқали ишлайди. Бу биргина "Намба Такси" эмас, бироқ биз уларнинг энг биринчи ва йирик агрегаторимиз», — деб билдиришди матбуот хизматидан.

Таксини қирғизистонликларга турли тилларда қулай бўлиб қолган қўлланма орқали чақирса бўлади. Ҳозирда «Яндекс.Такси» ўз мижозларига 500дан ортиқ машина таклиф қила олади.

Топшириқларни қабул қилиш учун ҳайдовчилар ҳар уч кунда текширувдан ўтиб туришлари керак.

«Уч кунда фото назорат бўлади — бу ҳужжатлар билан машинанинг ҳолатини текшириш. Ҳайдовчи машинани турли ракурсларда суратга олиб, 10-12 сурат жўнатиб туриши керак. Бу Яндекс ходимлари орқали қўл билан текширилади. Агар бари яхши бўлса, ҳайдовчига Яндекснинг топшириқларини олишга рухсат берилади. Агар гумонлар бўлса, ҳайдовчига огоҳлантиришларни бартараф қилгунга қадар топшириқлар берилмайди», — деб қўшимча қилишди матбуот хизматидан.

Хизматнинг баҳоси 25 сомни ташкил қилиб, унга йўл юришнинг биринчи беш дақиқаси киради. Сўнгра йўл юришнинг ҳар бир дақиқасига бир сомдан қўшилиб, ҳар бир километр 10 сом бўлинади. Яқин орада мазкур хизмат люкс классидаги таксиларни чиқариш имконини бошлайди.

«Кейинчалик алоҳида категориялар тузилади. Агар сизга "Геландваген" керак бўлса, сиз таксини кўпроқ пулга чақира бошлайсиз. бир-икки ойдан сўнг "комфорт" классидаги машина пайдо бўлади», — деб билдиришди матбуот хизматидан.

Яндекс Такси — 2011-йили Россияда мобил қўлланма орқали такси чақириш учун асосланган онлайн-хизмат.

Мазкур хизмат Россияда, Беларуссияда, Молдовада, Украинада, Арманистонда ва Қозоғистонда ишлайди. Умумий мазкур хизматга 200 мингдан ортиқ ҳайдовчи қўшилган.

Муаллиф: Айзирек Иманалиева