Саноат, энергетика ҳамда ер хазинасини фойдаланиш бўйича давлат комитети Сув кодексидаги ўзгартиришларни алмаштирди. Энди конларни Қумтор конига яқин жойлашган Давидов ва Лисий музликларида қазиш таклиф қилинмоқда.
Мазкур муассаса парламентнинг учинчи ўқишига Сув кодексига янги тафсилотда ўзгартиришлар чиқарди.
Ўзгартиришларга кўра, фойдали кон бойликларини Қумтор конининг марказий карьерига яқин жойлашган Давидов ва Лисий музликларидагина қазишга рухсат берилади.
«Кулларни, мойларни, кўмирни яна бошқа моддаларни қўлланиш орқали музликлар эришининг тезлашишига таъсир кўрсатувчи фаолият олиб боришга, шунингдек, музликларнинг вазияти билан ундаги сувларнинг сифатига таъсир этувчи ва яна музни излатишга боғлиқ фаолият таъқиқланади. Бунга Давидов ва Лисий музликлари кирмайди», — дейилади қонун лойиҳасида.
Музликларда иш олиб бориш бўйича хулоса мустақил экспертизага асосланиб, ваколатли давлат органи тарафидан қабул қилинади.
Давлат қўмитаси мазкур ўзгартиришларни «Қумтор конининг бетўхтов ишлашини таъминлаш учун» қабул олиниши керак деб ҳисоблайди.
Мазкур муассасадан билдирилишича, Давидов музлигининг ярми эриб, коннинг карьерини сув қоплаб кетиши мумкин, ўз навбатида у бюджетни ташкил қилувчи компаниянинг фаолиятига хавф туғдиради.
Бундан ташқари, ҳукуматда бир неча бор билдирилганидек, Давидов ва Лисий музликларининг аксарият қисми эрип кетган.
31 октябрда аграр сиёсат бўийча комитет қабул олган ўзгартиришларнинг аввалги нусхасида музликларнинг эришини тезлатган ёки йўқ қилувчи “йирик солиқ тўловчилар ва бюджетни ташкил қилувчи ишхоналарга фарқли ҳолларда” кон ишлатишга рухсат берилади деб айтилган.
Муаллиф: Айдай Эркебаева