Бишкек: Биринчи лифтли ер усти ўтишининг қурилиши якунланди

581

Бишкек мэрияси Курманжан Датка кўчасидаги биринчи ер усти  ўтиш йўлини очди. Ўтиш жойи тўрт ой оралиғида қурилиб, унга 17,5 млн сом сарфланган.

Шаҳар мэри Албек Ибраимов 9-ноябрда «Аламүдүн» бозори ҳудудидаги Курманжан Датка кўчасида лифти бор ер ости йўлини очди.

Ибраимовнинг айтишича, ўтиш йўли яшовчиларга «қулай бўлиши» учун қурилган.

«Бу технологик қурилиши фуқароларни ва кўчада хавфсиз ҳаракатни таъминлашга йўналтирилган, сабаби бу ерда одамлар жуда кўп йиғилади», — деди у.

Ўтиш йўлининг узунлиги 33 метрни, кенглиги — 3, баландлиги 5 метрни ташкил қилади, шунингдек икки лифт билан таъминланган.

Ер усти йўлини қуришга 17,5 млн сом ажратилган. Уни тўлиқ битиришга тўрт ой вақт кетган.

Мэрия пойтахтнинг тирбандликлар кўп кесилишларда жойлашган яна уч ер ости йўлини қуришни режалаштирмоқда:

Шабдан Ботир (собиқ Олмаота) — Мамбетов кўчаси («Мадина» савдо маркази);

Чуй проспекти билан Шопоков кўчаларининг кесилиши («ЦУМ» савдо маркази);

Чуй проспекти билан Бейшеналиева кўчаларининг кесилиши («Ўш бозори»).

Муаллиф: Рустам Ҳалимов

Сурат: АКИpress