«Ҳавони тўлдиринглар, жила бошладик». Чегарадаги тиқинлар ҳақида кичик лавҳа

788

Юзлаган узоқ масофага қатновчи ҳайдовчилар қирғиз-қозоқ чегарасида икки ўлканинг айтишиб кетгани сабабли бир неча кун навбатда туриб қолишди. «Клооп» журналистлари юк машиналарининг ҳайдовчилари навбатда қандай тунашгани ҳақида қисқа лавҳа тайёрлашди.

10-октябрдан бошлаб қирғиз-қозоқ чегарасидаги «Кордай» ва «Ак-Тилек» ўтказиш бекатларида узун навбат кутишлар пайдо бўла бошлаган. Қозоқ чегарачилари Қирғизистон томондан айтилган танқидларга жавоб қилиб, юк ташиган машиналарни кучли назоратга ола бошлаган.

Бу бора-бора 1-ноябрда юк машиналарнинг навбатини 12 километргача чўзилишига толиб борган. кўплаган ҳайдовчиларга чегарада 3-5 кунгача тунаб қолишга тўғри келган. Улар ҳар куни 50-300 метрга жилиб, навбатда туришдан бошқа иложиси бўлмаган.

«Клооп»нинг журналистлари тасвирга олиган бу кичик лавҳа ўтказиш бекатида ўз навбатини кутиб турган қозоғистонлик ҳайдовчиларнинг Николай, Алексей ва Александрнинг бошидан ўтказгани ҳақида ҳикоя қилади.

Диққат! Лавҳада сўкинган сўзлар бор. Агар улар сизга зарар келтиради деб ҳисобласангиз, унда Қирғизистонлик олима аёлнинг биотехнологиялар бўйича халқаро мукофот олгани ҳақида эшитсангиз бўлади.

Муаллиф: Александра Титова