Қирғизистонлик биотехнологиялар бўйича халқаро мукофот олди

634

Қирғизистонлик Асел Сартбаева вакциналарни музлатмасдан сақлашнинг иновацион усулини ўйлаб топгани учун биотехнологиялар бўйича халқаро IChemE Global Awards 2017 мукофотини олди.

Фан доктори Асел Сартбаева раҳбарлиги остидаги олимлар гуруҳи IChemE Global Awards 2017да «Биотехнологиялар» категориясида мукофот олишди.

Қирғизистонлик вакциналарни музлатмасдан сақлашнинг иновацион усулини ўйлаб топган. Унинг айтишича, бундай йўл билан вакциналарнинг баҳоси пастлаб, мухтожлар учун ҳам қулай бўлади.

«Мен учун бу мукофотни олиш катта шараф. Мен жуда ҳаяжондаман ва бахтлиман. Менинг гуруҳим бу жараённи ишлаб чиқиш устида жуда кўп иш олиб борган», — деди у.

Бу усулнинг аҳамияти — турли ҳароратга бардош берадиган вакциналарни кремний билан ёпиш мумкинлигида.

Бундай йўл билан вакциналарни сақлаш ёки етказишда маълум бир ҳароратни ушлаган махсус музлаткич тадаб қилинмайди.

Авваллари хона ҳароратида бундай музлатиш тизими йўқ бўлганлиги сабабли вакциналар тез яроқсиз ёки заҳарли бўлиб қолган.

Асел Сартбаева — дунё бўйича Марказий Осиёдан биринчилардан бўлиб чиққан олима аёл деб тан олинди.

Шунингдек у Англиядаги Қироллик илмий жамиятининг аъзоси бўлиб ҳисобланади. Бу жамиятга Дороти Хожкин, Майкл Фарадей, Исаак Ньютон, Стивен Хокинг ва бошқа кўплаган олимлар аъзо бўлишган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева