Чуй вилояти: Машина Чуй каналига қулаб, икки киши ҳалок бўлди

639

ГЭС-5 ва Жер-Казар қишлоғининг ўртасидаги Катта Чуй каналига машина қулаб кетган. Машинада бўлган эркак киши билан ўсмир ҳалок бўлиб, яна уч киши ўзи мустақил қирғоққа чиқишган.

Фавқулотда ҳолатлар министрлигининг матбуот хизмати билдиришича, воқеа 7-ноябрда тахминан соат 21:00да Чуй вилоятининг Аламүдүн районида бўлган.

«Пежо» русумидаги автомашинада беш кишидан иборат оила келаётган бўлган: аёли, турмуш ўртоғи ва уларнинг уч фарзанди.

Машина каналга қулагандан сўнг онаси билан боласи ва қизи сувдан ўзлари қирғоққа чиқишган.

Унинг турмуш ўртоғи билан яна бир фарзанди автомашинадан чиқолмай қолиб, чўкиб кетишган. Қутқарувчилар уларнинг жасадларини машинадан чиқариб, милиция ходимларига ўтказиб беришган.

Милиция воқеа сабабларини аниқламоқда.

Муаллиф: Ислам Розиев

Иллюстратив сурат.