Атамбаев аварияда ҳалок бўлган Темир Жумакадировнинг ипотека кредитини тўлади

569

Президент Алмазбек Атамбаев авария оқибатида ҳалок бўлган вице-премьер-министр Темир Жумакадировнинг ипотека кредитидан қолган маблағни тўлади.

Жамоат телерадиокомпаниясининг  (КТРК) бош директори Илим Карипбеков Kloop.kg журналистига билдиришича, Атамбаев Жумакадиров олган хонадоннинг ипотека кредитини тўлаган.

Карипбековга кўра Жумакадировга хонадон сотиб олиш бўйича тавсияни президент берган эди ва хатто кредит учун илк маблағ ҳам ажратган.

«Атамбаев, ипотека охиригача тўланмаганидан хабардор бўлган», — деди у.

ЖТРК раҳбари Алмазбек Атамбаев кредит учун айнан қанча маблағ ажратганини аниқ айтмади.

Карипбековнинг билдиришича, Жумакадиров оиласи билан ярим йил аввал янги хонадонга кўчиб ўтган бўлган.

Карипбеков аввалроқ Темир Жумакадиров билан яқин дўст бўлганини ва уни 20 йилдан бери билишини айтган эди. .

Мақола тайёрланаётган вақтда президентнинг матбуот хизмати билан боғланишнинг имкони бўлмади.

Жумакадировнинг ўлими

Вице-премьер-министр Темир Жумакадиров билан икки ёрдамчиси 7-октябрь куни эрталаб Бишкек — Қораболта йўлида авариядан ҳалок бўлган.

Жумакадиров сайлов участкаларини текшириш учун Талас вилоятига кетаётган эди.

Милиция авария ҳодисаси бўйича жиноий иш қўзғаган, терговни ички ишлар министри Улан Исраилов шахсан ўз назоратига олган.

Жумакадиров  9-сентябрда Ала-Арча қабристонига дафн қилинди. Марҳум билан видолашув маросими Бишкекда Абдумомунов номидаги театр биносида ўтди.

Муаллиф: Айдай Эркебаева