ДМБФ раҳбари: «Мегаком»нинг сотилиши йилнинг сўнгигача маълум бўлади

576

Давлат мулкни бошқариш фондининг (ДМБФ) етакчиси Болсунбек Казаков билдиришича, «Мегаком»ни сотиш бўйича шартнома тадбиркор Елена Нагорная билан йил охиригача тузилиши керак.

Казаковнинг айтишича, фонднинг вакиллари Нагорнаянинг юристлари билан сўзлашувлар олиб боришмоқда.

«Сўзлашувлар давом этмоқда, Нагорнаянинг экспертик гуруҳи моддий ва юридик анализларни олиб боришмоқда. Унинг айтишича, бу ишлар яқин орада тугалланади, сўнгра сотиб олиш шартлари муҳокама қилишади. MegaCom компаниясининг сотилиш-сотилмаслиги йил охиригача маълум бўлади», — деди Казаков.

Шунингдек Казаков Нагорная ҳозирча ўзининг тўлашга имкони бўйича ҳужжат бермаганини қўшимча қилди.

«Нагорнаянинг ҳолатини текшириш босқичига биз ҳозир етмадик. Бизни Нагорная шартнома тузиш вақтида бу нарсани барчасини кўрсатади деб ишонтирмоқда. Шунингдек, шартнома тузиш олдидан у ўз ҳисобидаги пулларни бизга кўрсатиши керак деган талабларимиз бор. Сотиб олиш-сотув вақтида бизда унинг ҳолати бўйича барча керакли маълумотлар бўлади», — деб ишонтирди мазкур муассасанинг раҳбари.

У Нагорная аввалгидай компаниянинг барча суд ишлари бўйича масъулиятни ўзига олишга мажбур бўлиб қолишини ва бунинг учун 13,5 млрд сом тўлашга мажбурлигини қўшимча қилди.

Нагорная — «Мегаком»нинг 100 фоиз акциясини сотиб олиш учун давлат мулк фондига билдирув берган ягона тадбиркор.

Елена Нагорная ким?

Унинг шахсий сайтидаги маълумотга кўра, у сифатли ва хавфсиз озиқ-овқатларни ташиган ишлаб чиқарувчилар ассоциациясининг ташкилотлчиси бўлиб ҳисобланади.

Нагорная 2014-йили россиялик ва африкалик ташкилотларнинг ҳамкорлиги учун тижорий бўлмаган «Афирика ўлкаларининг савдо-сотиқ альянсига» асос солган.

Бундан ташқари Нагорная Россия давлат думасининг қошидаги енгил саноат бўйича эксперт кенгашининг таркибига киради.

Жамоат арбоби Эдил Байсалов билдиришича, россиялик тадбиркор Нагорнаянинг маблағи йўқ ва у билан шартнома тузиш — навбатдаги «товламачилик билан тўнаш».

У Нагорнаяга рўйхатга қўйилган барча компанияларнинг фаолиятини текшириб чиққандан сўнг шундай хулоса чиқарган.

«Мегаком» бўйича суд ишлари

Жорий йилнинг августида россиялик Penwell компанияси Қирғизистон ҳукуматидан «Мегаком»ни ноқонуний босиб олиш учун 200 млн доллар талаб қилган.

Компания вакиллари 2006-йили «Мегаком» уларнинг маблағига тузилганини айтишмоқда, 2008-йили собиқ президент Курманбек Бакиевнинг бошқариши вақтида компания рейдерлик йўл билан босиб олинган.

Давлат мулк фондининг раҳбари Болсунбек Казаков билдиришича, Penwell компаниясининг халқаро судга мурожаати учун ҳеч қандай юридик далиллари йўқ.

«Мегаком» Қирғизистондаги уч йирик алоқа операторининг қаторига киради. У уч миллиондан ортиқ абонетга хизмат кўрсатади ва деярли бутун ўлкани эгаллайди.

Бундан ташқари «Мегаком» компаниясини 2016-йилдан бери сота олишмайди, компаниянинг дастлабки баҳоси 19 млрд сом деб белгиланган эди.

Бироқ, компанияни сотиш бўйича уч марта аукционда сотиб олиш учун бирорта ҳам билдирув келиб тушмаган. Шу сабабли унинг баҳоси 13,5 млрд сомга камайтирилган.

Муаллиф: Рустам Халимов