Улуғ ватан уруши фахрийси Леонид Тузовни қизининг хабар беришича, суд ҳукмига қарамай унинг отаси хамон компенсация олмаган.
Ярим йил аввал фахрийни ўмарган аёллар 12 ва 9 йилга мулкини мусодара қилиш билан эркидан ажратилган эди.
Суд шунингдек жабрланувчиларнинг моддий ва маънавий зарарини қоплаш қарорини чиқарган, лекин халигача Леонид Тузовнинг оиласига компенсация тўланмади.
Фахрийнинг қизи Ольга Тузованинг айтишича одатда жаримани ундириш билан суд ижрочилари шуғулланади ва
Ленин район судининг зарарни тўлаш бўйича ҳукмини бажармас эканлар у қайта судга мурожаат қилишга тайёр.
Фахрийнинг тўналиши
Фахрий Леонид Тузовнинг уйини 2017 йилнинг 13 мартида ўмаришган.
Фахрийнинг билдиришича, унинг эшигини ўрта ёшдаги аёл чертган. У ҳомиладор эканини айтиб, таҳоратхонага кириб олишни илтимос қилган. Тузов уни уйга киргизган вақтда ортидан яна бир аёл кириб келган.
Тузов ҳомиладорман деган аёлни хожатхонага кузатиб бораётганда иккинчиси кўрган. Бегона қиз фахрийнинг ортидан ташланиб, қўрқитиб, хонага киришини талаб қилган.
Аёллар фахрийни галстук билан боғлаб, уни диванга ётқизиб, пул қаёқда эканини айтишни талаб қилишган. Тузов пули йўқ эканини айтган. Шундан кейин аёллар квартирани тинта бошлашган.
Қўлга олинганлар фахрийнинг юрак операцияси учун тўплаб юрган 182 минг сомини топиб олишган — бу пул унга кардиостимулятор қўйдириш учун керак бўлган экан. Улар унинг планшетини, телефонини, урушдан олган нишонларини тортиб олишган. Ўғирланган буюмларни олган аёллар бекинишган.
Кейинчалик Леонид Тузов қутилиб, кўчага чиқиб, ахолини ёрдамга чақирган.
Воқеадан икки кун ўтиб милиция гумондорларни қўлга олган. Гумондорларнинг уйидан Тузовдан олинган Улуғ Ватан урушининг вақтидаги 24 орден-медаль, 90 минг сом, планшет, икки портмон ва турли ўлканинг ҳар хил номиналидаги 12 монет топилган. Улардан фахрийнинг шахсий буюмлари ҳам чиққан.
Сўроқ вақтида улар ўз айбларини тан олмаган, лекин тергов давомида уларнинг айбини исботловчи далиллар топилиб, иш судга оширилган.
Июнда Бишкекдаги Ленин район суди аёлларга ҳукм чиқарган. Унга кўра Алена Люлюкова мол мулкининг мусодара қилиш шарти билан 9 йилга, Людмила Белова 12 йилга эркидан ажратилган.
Айбланувчилар 2017 йилнинг 15 мартидан бери СИЗОда сақланган. Бу ерда ўтган ҳар бир кун колониядаги икки кунга тўғри келгани боис улар қамоқда 11,5 ва 8,5 йил маҳкум бўлади.
Муаллиф: Александра Титова