Россия: 13 қирғизистонлик бўлган кичик автобус тўхтатилди

755

Россиянинг Волгоград вилоятининг Череповце шаҳрида 13 нафар қирғизистонлик бўлган кичик автобус ушланди. Уларнинг тиббий суғурта бўлмаганлиги сабабли, қирғизистонликлар жаримага тортилиши ва хатто ўлкадан чиқариб юборилиши ҳам мумкин.

Полиция зарурий ҳужжатлари бўлмаган муҳожирлар тўғрисида маълумот олгач, улар тушган кичик автобусни Череповец шаҳрига кириш вақтида тўхтатган.

Автобусда бир бола доҳил 13 қирғизистонлик бўлган.  Йўловчиларнинг барчасида Россия чегарасидан олиниши керак бўлган тиббий суғурта полиси йўқ бўлган.

Уларнинг бари қўлга олинди, 11 нафар кишига Россияга кириш қоидаларини бузганлиги тўғрисида протокол тузилди. Қўлга олинганлар икки мингдан беш минг рублгача жаримага тортилиши ва бундан ташқари депортация қилиниш эҳтимоли ҳам бор.

Шу билан бирга давлат автоинспекциясининг ходимлари муҳожирларни олиб кирган ҳайдовчига нисбатан ҳам бир қатор протокол тузди. У йўловчи ташиш қоидаларини бузган ва транспортга ортиқача одам олган.

Унга ҳам жарима солиниши кутилмоқда.

Муаллиф: Айзирек Иманалиева