МҲДҚ: Нью-Йоркдаги террактда гумонланувчи ҳеч қачон Қирғизистонда бўлмаган

557

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси билдиришича, Нью-Йоркдаги террактда гумон қилинган Сайфулло Соипов ҳеч қачон Қирғизистон ҳудудида бўлмаган. Аввалроқ «Репаблик» нашри Соипов айрим бир вақтларда Қирғизистон жанубидаги Ўш шаҳрида яшаган деб ёзган.

МХДҚ билдиришича, 29 ёшдаги Сайфулло Соипов умуман Қирғизистонннинг давлат чегарасидан ўтиб, ўлка ҳудудида бўлмаган.

Шунингдек махсус хизматнинг маълумотига кўра, Соиповнинг қирғиз фуқаролиги йўқ.

Олдинроқ «Репаблик» нашри Нью-Йоркдаги террактга гумон қилинган «Қирғизистоннинг Ўшида бўлганини» билдириб, ўша вақтда шаҳарни «ИШИДнинг узануучу уйи» деб атаган.

«Ўш — Вологда — Нью-Йорк. Манхэттенга ҳужум қилган террористнинг воқеаси» мақоласининг муаллифи Conflict Intelligence Teamнинг экспертларига таяниб, Соипов айрим бир вақтларда Ўшда яшаган деб билдирмоқда. Бу ташкилот Суриядаги ва Украина шарқидаги ҳарбий жанжалларни текширади.

Мазкур ташкилотнинг мутахассиси Руслан Левиев Kloop.kgнинг мухбирига билдиришича, улар Соипов дўстларининг фэйсбукдаги айрим профилларида Ўш шаҳрида яшаган ери деб кўрсатилганини аниқлашгандан кейин шундай қарорга келишган.

Шунингдек, ўша дўстларидан бири «Репаблик» журналистига Соипов қачонлардир Ўшда яшаганини тасдиқлаган.

Нью-Йоркдаги терракт

Бу вақтгача Нью-Йоркда 31-октябрда пикап ҳайдовчиси пиёдалар билан велосипедчиларни сузиб, натижада саккиз киши ҳалок бўлиб, 11 одам жароҳатланган.

Икки тўппонча билан қурлланган ҳайдовчи пикапдан чиққан вақтда полиция уни яралаб, қўлга олишган. ОАВларининг маълумотига кўра, қўлга олинганнинг машинасидан у «Ислом давлати»нинг номидан ҳужум қилгани ёзилган варақ топилган.

Пиёдалар билан велосипедчиларга бўлган ҳужум терракт деб топилган. Қўлга олинган киши 2010-йили грин-кард лотереясини ютиб олиб, АҚШга келган Ўзбекистоннинг 29 ёшдаги фуқароси Сайфулло Соипов бўлгани аниқланган.

ОАВларининг маълумотига кўра, Соипов Uber компаниясида такси ҳайдовчиси ва оғир юк машинасининг ҳайдовчиси бўлиб ишлаган. Бироқ Соипов одамларни босиш учун фойдаланган машинани ижарага олган.

Нью-Йорк штати губернатори CNNга билдиришича, Соипов «Ислом давлати» билан алоқаси бўлган, бироқ «АҚШнинг ичида радикаллашган».

АҚШ президенти Дональд Трамп уни «террорист» деб атаб, Соиповни ўлим жазосига тортишга чақирди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билдиришича, ҳукумат Ўзбеикстон фуқароси томонидан амалга оширилган терракт бўйича текширув олиб бормоқда.

«Озоди» радиосининг маълумотига кўра, гумондорнинг оиласи ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан сўроқ қилинмоқда.

Муаллиф: Айдай Эркебаева