Парламент икки янги байрамни киритди — «Тарих» ва «Аждодларни хотирлаш» куни

516

Парламентда 7-8-ноябрни тарих куни ва аждодларни хотирлаш куни деб қабул қилишди. Янги байрамлар президент Алмазбек Атамбаевнинг таклифи билан киритилди.

Жогорку Кенешнинг матбуот хизмати билдиришича, депутлар президентнинг 7си билан 8-ноябрни Тарих ва Боболарни хотирлаш куни бўйича берган таклифини қабул қилишди.

Шундай қилиб қирғизистонликлар бу йил 5 кун кетма-кет дам олишади — 4,5,6,7 ва 8-ноябрь кунлари.

«Онугуу — Прогресс» фракциясининг депутати Исхак Масалиевнинг фикрича, 7-ноябрды Буюк Социалистик октябрь инқилоби куни қатори қолдирилиши керак.

«Бошқаларни билмайман, бироқ қирғиз халқи Октябрь инқилобига катта аҳамият беришади. Шу билан бирга биз 8-ноябрни Тарих ва Боболарни хотирлаш куни қатори нишонлашга қарши эмасмиз», — деди Масалиев.

КСДП ҳукумат партиясининг депутати Иса Омүркуловнинг билдиришича, янги қонун лойиҳаси 7-ноябрдаги байрамни бекор қилмасдан 8-ноябрга янги байрам кунини киритмоқда.

Атамбаевнинг таклифи

Алмазбек Атамбаев 26-октябрда янги байрамларни киритиш бўйича фармонни имзолади.

Президент байрамлар киритишни «1917-йилдаги Февраль ва Октябрь инқилоблари билан 1916-йилдаги қонли воқеаларга объектив тарихий баҳо бериш» билан тушунтирган.

Шундан кўп ўтмай, Россиянинг давлат думасининг вице-спикери Игорь Лебедев Россияда йўловчи ташиш тармоғида қирғизистонликларга миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини фойдаланишни таъқиқлашни таклиф қилган.

Лебедевнинг фикрича, Атамбаевнинг ҚИрғизистонда Октябрь революциясининг кунини «Тарих куни» билан «Аждодларни хотирлаш куни»га алмаштириш «душманлик қадам» бўлган.

«Қирғизистонда рус тили иккинчи расмий тил қатори ҳисобланади. Бироқ биз ҳозир қирғизлар Қирғизистоннинг Россияга қарши исён кунини миллий байрам қилиб олишганини кўриб турибмиз. Биз бу нарсани бизнинг ўлкага нисбатан душманлик қадам деб ҳисоблаймиз», — деган у.

Президент аппарати ўз навбатида билдиришича, унинг айтганлари «унинг воқеанинг аҳамиятини тўлиқ тушунмаганини билдиради».

«Бу мавзуни ўз маъносида фойдаланиш билан меҳнат муҳожирларидан чиқариш одобдан эмас, ва мустақил давлатга нисбатан кечиримли эмас », — деб айтилган билдирувда.

Президент аппаратидан билдиришича, 1916-йилдаги воқеаларни ўлкада «Октябрь инқилобини позитив қабул қилишнинг сабабчиси» қатори тушуниш адолатли кўриниш.

Билдирувда бу воқеалар «қирғизларга ўзининг миллий давлатчилигини олишга» имкон берган деб айтилган.

Муаллиф: Рустам Халимов