МДҲҚнинг етакчиси Абдил Сегизбаев Қирғизистонда «хавфсизликни таъминлашга қўшган хиссаси» учун генерал-майор унвонини олди

696

Президент Алмазбек Атамбаев миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг раҳбарига «генарал-майор» ҳарбий номини берди. Матбуот хизматининг маълумотига кўра, Сегизбаев бу номни «миллий хавфсизликни таъминлаш учун қўшган ҳиссаси» учун олган.

Тегишли фармонга президент Атамбаев 28-октябрь куни эрталаб имзо қўйган.

Бундан ташқари президент «милициянинг генерал-майори» номини ИИМнинг раҳбари Улан Исраилов билан унинг ўринбосари Данияр Абдикаровга ҳам топширди.

Абдил Сегизбаев МХДҚда 2015-йилнинг ноябридан бошлаб раҳбарлик қилади. Бу вақтгача у турли вақтларда «Сорос-Қирғизстон» фондида, халқаро Швейцария ассоциацияси билан Жаҳон банкининг ҚИрғизистондаги вакиллигида ишлаган.

Сегизбаев сиёсий фаолиятини 2003-йили президент Аскар Акаевнинг матбуот котиби бўлиб бошлаган. 2011-йили у Атамбаев маслаҳатчиси бўлиб, сўнгра президент аппараттини бошқарган.

Уни 2014-йили МХДҚ раисининг ўринбосарлигига тайинлаб, Сегизбаев бир йилдан кейин мазкур муассасанинг раҳбари хизматида ишлай бошлаган.

Муаллиф: Метин Жумагулов