ОАВ: ИШИД милиция ҳодимининг ўлдиришилишини ўз бўйнига олди

531

Ислом давлати ҳарбийларининг назорати остидаги ОАВлари билдиришича, Қирғизистондаги биринчи ҳужум улар томонидан амалга оширилган.Террористлар Бишкек марказидаги милиционернинг ўлдирилиши бўйича жавобгарликни ўз зиммасига олди.

Бу бўйича маълумотни SITE агентлиги Ислом давлатининг назоратидаги Amaq News Agency нашрига таяниб эълон қилган.

Террористлар Бишкекда милиционер Уларбек Майрамбековнинг ўлдиришини Қирғизистон ҳудудида амалга оширган биринчи ҳужуми деб аташмоқда.

ИИМнинг матбуот хизматидан 24.kg нашрига билдирилишича, ИШИД бўйича маълумот текширилмоқда.

«Биз бу нарсани тасдиқланган маълумот деб атамаймиз. Бугунги кунда комплекс тезкор тергов амаллари олиб борилмоқда ва бу тергов сири», — деб билдиришди матбуот хизматидан.

«Кактус» ва «Акипресс» нашрлари ўзларининг маълумот манбааларига таяниб билдиришича, милиция Майрамбековни ўлдиришда гумондорни қўлга олган. Ҳозирда у Бишкек ШИИБда.

Ҳозирда қўлга олинган кишининг ИШИДнинг террористлари билан бўлган алоқаси билан унинг шахси номаълум.

Майрамбековни 26-октябрь куни кечга яқин Боконбаев ва Исанов кўчаларининг кесилишида ўлдириб кетган.

Номаълум киши милиционерга пичоқ сайиб, у воқеа жойда ҳалок бўлган.

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг маълумотига кўра, Майрамбеков Бишкекнинг Биринчи май район ИИБнинг ходими бўлган.

Ҳалок бўлган милиционер 25 ёшдаги ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг катта лейтенанти бўлган. Вафот этган куни у никоҳ тўйга тайёрланиш мақсадида меҳнат таътилига чиққан.

Милиция ходимини ўлдириш факти бўйича жиноий иш қўзғалди. Тергов жараёни бормоқда. Майрамбеков 27-октябрда Жалолобод вилоятининг Маси қишлоғида дафн қилинди.

Муаллиф: Метин Жумагулов