Норин вилоятининг Қўчқор районида оилавий тиббий марказнинг тиш шифокорлари товламачилик билан 667 минг сомни ўзлаштириб олишган. Жиноий иш қўзғалди. Уни Норин вилояти бўйича миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) текширмоқда.
Терговнинг версияси бўйича, Қўчқор районининг оилавий тиббий марказининг тиш шифокорлари 2014-йилнинг 2016-йилгача беморларни қабул қилиш журналига ёлғон маълумотларни киритишган.
Шу тарзда улар беморларни даволаш учун 667 минг сомни ўзлаштириб олишган.
Шунингдек тергов оилавий тиббий маркази врач-психиатрининг маошига врач-наркологнинг юқори категорияси учун ноқонуний қўшимча тўловларни қўшиб келганини ва факт бўйича мазкур шифокорнинг юқори категорияси бўлмагани аниқланган.
Натижада оилавий тиббий марказнинг ҳаракатлари натижасида давлатга 697 минг сом миқдорида зарар келтирилган.
Қўчқор районининг прокуратураси «ишониб берилган мулкни ўзлаштириш» ва «Лоқайдлик» моддалари бўйича жиноий иш қўзғади.
Жиноий ишни текшириш учун Норин вилояти бўйича МХДҚга ўтказиб беришди.
Муаллиф: Алмир Алмамбетов
Иллюстратив сурат.