Депутатлар диний муассасаларнинг электр энергиясига бўлган тарифларини озайтиришни таклиф қилди

465

Жогорку Кенеш депутати Тазабек Икрамов ишлаб чиқариш объектиларига нисбатан масжидлар билан мадрасалар электр ёруғи учун кам пул тўлаши керак деб ҳисоблайди.

«Онугуу-Прогресс» фракциясининг депутати Тазабек Икрамов 26-октябрда парламент йиғинида диний ўқув юртлари билан ташкилотлар учун электр ёруғига бўлган тарифни камайтиришни таклиф қилди.

«Диний ўқув юртлари билан ташкилотлари — тижорий ташкилотлар эмас. Бу Қирғизистон мусулмонлар диний бошқармасида рўйхатга олинган ташкилотларга қийинчилик туғдирмоқда: улар қарз бўлиб қолган ҳолатлар бўлган, [тарифларни] тўлаш учун ўзларининг шахсий маблағларини беришган», — деди Икрамов.

Депутатнинг фикрича, бундай вазият нотўғри сабаби диний ташкилотлар даромад топмайди. Шу сабабли улар кўтарилган тарифлар бўйича электр ёруғини тўлай олишмаяпти.

Шунингдек, Икрамов диний ташкилотларни ишлаб чиқариш объектларининг гуруҳидан чиқаришни таклиф қилди.

Ҳозирда Қирғизистонда 2 мингдан ортиқ масжид билан 102 мадраса фаолият кўрсатади.

Жисмоний шахслар учун тарифлар 77 тийиннни ташкил қилади. Агар фуқаролар 700 киловатт-соат миқдоридан ортиқ фойдаланишса, кейинги ҳар бир киловатт 2 сом 16 тийиндан ҳисоблана бошланади.

Енгил саноат, қишлоқ хўжалиги ва бюджет ташкилотлар 1 киловатт-соат учун 2,24 сом тўлайди.

Муаллиф: Даниил Хашковский