Қурманалиев Хавфсизлик кенгашининг котиби этиб тайинланди

488

Алмазбек Қурманалиев хавфсизлик кенгашининг котиби бўлиб тайинланди. Тегишли фармонга президент Алмазбек Атамбаев қўл қўйди. Бу вақтгача мазкур хизматда ишлаган Жениш Разақов президент маслаҳатчиси бўлди.

Қурманалиевнинг хавфсизлик кенгаши котибиятига тайинланиши бўйича фармонга 26-октябрда президент қўл қўйган.

Бу вақтгача Қурманалиев хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари хизматида ишлаган.

Хавфсизлик кенгашининг собиқ котиби Жениш Разақов энди президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Разақовдан ташқари Атамбаевнинг маслаҳатчилари қаторида Мира Қарибаева бор.

Муаллиф: Айдай Эркебаева