Усонов Таласдаги митинг иштирокчиларини «кечирим сўрашга» чақирди

592

Президент аппаратининг етакчиси Алмаз Усонов билдиришича, 16-октябрда Таласда ўтган митинг иштирокчилари «Манаснинг ўлими олдидан айтган сўзларини тинглашдан ибош тортганликлари учун кечирим сўраши керак». Усонов норозилик акцияларига чиққанларнинг ҳаракатларини «ғазабни қўзғатган факт» деб атади.

Усонов «АКИпресс» нашрига билдиришича, 16-октябрда Таласда президентликка собиқ номзод Омурбек Бабановни қўллаб митингга чиққанларнинг ҳаракатлари «ачинарли».

Унинг айтишича, митингда асосан «тўлиқ тартибсиз» болалар бўлган.

«Таласдаги Бабанов митингининг иштирокчилари қирғизларнинг отаси Манаснинг ўлими олдидан сўзларини эшитишдан бош тотганликлари учун кечирим сўраши керак», — деди Усонов.

Усонов қирғиз халқи учун «Манас» эпоси муқаддас деб ҳисоблайди.

«Президентнинг ҳам митингчилар ҳақида айтганлари тўғри бўлган. Бабановчилар муҳокаманинг мавзусини бошқа томонга буриб, элни хавотирга солмай бу нарсадан тўғри хулоса чиқариши керак», — деди у.

Аввалроқ давлат раҳбари Алмазбек Атамбаев таласликларни митингда ҳукуматнинг мухтор вакили Дайир Кенекеевга Манаснинг сўзларини эшитмаганидан «норози» бўлганини билдирган.

«Талас губернатори Дайир Кенекеев Манасни олиб келиб, Манас отанинг сўзларини ўқиб бераман деса, тўполон, ҳайқириқлар билан ўқитмай қўйди ёшлар. Бу таласликлар учун жуда уят», — деб билдирган Атамбаев 18-октябрда президент стипендиантлари олдида сўзлаётиб.

Таласдаги Бабановни қўллаган митинг

Туғилган юрти Таласда Омурбек Бабановни қўллаган митинг 16-октябрда ўтган.

Сооронбай Жээнбеков олдинда бораётган сайлов натижасига 500дан ортиқ митинг иштирокчиси норози бўлган.

Улар шаҳар ичида пиёда юриш ўтказиб, шундан сўнг Талас марказидаги майдонга йиғилишган.

Қаршилик акциясига чиққанларга ҳукуматнинг мухтор вакили Дайир Кенекеев чиқиб, уларни президентга бош эгишга чақирди. Ҳукуматнинг мухтор вакили «Манас»нинг сўзларини айтиб беришга ҳаракат қилган, бироқ митингчилар уни ҳуштак ва ҳайқириқлар билан тўхтатишган.

Бабанов штаби уларнинг Таласда митинг уюштиришга алоқаси йўқлигини билдирган.

Митингчилар кечга яқин тарқалишган.

«Манас» — энг катта қирғиз эпоси. У инсониятнинг маданий мерослар рўйхатига ва «дунёдаги энг катта эпос» қатори Гиннес китобига кирган.

Талас Манаснинг юрти ҳисобланади.

Муаллиф: Ислам Розиев