Олий суд: МХДҚнинг капитани аскарни калтаклагани учун 2 млн сом тўлаб беради

554

Олий суд миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг капитанини давлат фойдасига икки млн. сом тўлаб бериш мажбуриятини қўйди. Уни ҳарбий ходимни калтаклашда айбдор деб топди.

МХДҚнинг капитани Нурлан Аралбаев лавозимни суистеъмол қилиш билан ҳарбий ходимни калтаклаш бўйича айбдор деб топилди.

Суд қарори бўйича Аралбаев давлат фойдаси учун икки млн сом жарима тўлаши керак.

Бироқ Аралбаев адвокатининг версияси бўйича жабрланган ҳарбийни ҳеч ким калтакламаган — ҳарбий ўзи офицерга келиб, унга биринчи ҳужум қилган.

«Рота командири ҳимояланишига тўғри келган. Унинг ёнида хизмат тўппончаси бўлган, офицер ҳарбий ундан қуролни тортиб олиши мумкин деб қўрққан», — деди адвокат.

Шунингдек адвокат, ҳарбий ўзини уставдан ташқари олиб юрганини қўшимча қилди. «У бошқа офицерларга бош эгмай, қўпол муносабатда бўлган», — деди юрист.

Ҳарбий ходим калтакланган воқеа 2016-йилнинг январида МХДҚнинг №64479 ҳарбий қисмида бўлган.

МХДҚнинг шахсий хавфсизлик хизмати олиб борган ички текширувлар давомида капитан Аралбаевни ишдан четлатиш қарори қабул қилинган.

Муаллиф: Рустам Халимов