Парламент Дайир Кенекеевни вице-премьерлик хизматига маъқуллади

497

Парламент депутатлари Дайир Кенекеев номзодлигини вице-премьер-министрлик хизматига қабул қилди. Бу вақтгача у ҳукуматнинг Талас вилоятидаги мухтор вакили бўлган.

Кенекеевни парламентда вице-премьер-министр Дуйшонбек Зилалиев таништирди.

«Агар сизлар унинг номзодлигини қўлласангиз, унинг компетенттүүлүк масаласини премьер-министр Сапар Исаков бўлиштиради. Ҳақиқатдан ҳам Кенекеев иқтисод секторига масъул бўлиб қолиши мумкин», — деди у.

Кенекеев учун парламентнинг 91 депутати овоз берди.

Кенекеевни 24-октябрда вице-премьер-министрлик хизматига ҳукумат раҳбари Сапар Исаков чиқарган.

Аввалига Кенекеев хавфсизлик масалалари бўйича вице-премьер-министрлик лавозимида ишлаши маълум қилинган. Бу хизматда йзл ҳодисасида ҳалок бўлган Темир Жумакадиров ишлаган.

Кейинчалик Кенекеевни хавфсизлик масалалари билан шуғулланган Дүйшонбек Зилалиевнинг ўрнига реал сектор бўйича вице-премьер-министрлик хизматига кўрсатишаётгани маълум бўлди.

Бу вақтгача Кенекеев Талас вилоятининг мухтор вакили хизматида ишлаган.

Кенекеев турли вақтларда француз тилидан рус тилига таржимон бўлган, зоотехник бўлиб ишлаб, давлат мулкини бошқариш ва бевосита инвестицияларни жалб қилиш бўйича давлат комитетида турли хизматларда ишлаган.

У 2011-йили давлат мулк министрининг ўринбосари бўлган. Кенекеев 2015-йилдан бошлаб аввал Талас вилоятининг мухтор вакилининг ўринбосари қатори ишлаб, сўнгра мухтор вакили бўлган.

Президент Алмазбек Атамбаев Кенекеевни 16-октябрда Таласда норозилик намойишига чиққан Бабановнинг тарафдорларини тарқалишга чақиргани учун мақтаган.

Атамбаев 18-октябрда талабалар олдида сўзлаётиб, Кенекеевни «Манаснинг авлоди» деб атаган.

Муаллиф: Даниил Хашковский