Қозоғистон ТИМи: Қирғизистон 100$ млн ёрдамдан воз кечишини билдирди

576

Қозоғистоннинг ташқи ишлар министрлиги билдиришича, Қирғизистон ҳукумати 100 млн доллар миқдорида техник ёрдамни рад қилиши ҳақида билдирди. Қирғизистон парламенти ҳозирда шартномани денонсация қилишни кўриб чиқмоқда.

Қозоғистон ТИМнинг матбуот хизмати билдиришича, Қирғизистон 100 млн доллар миқдорида ёрдам ҳақидаги шартномани денонсация қилиш бўйича ички жараёнларни бошлади. Бу маблағ Қирғизистонни Евроосиё иқтисодий иттифоқидаги интеграцияси учун берилиши керак эди.

«Қозоқ томон Қирғизистон ҳукуматига керакли техник ёрдамларни беришга доим тайёр бўлган», — деб билдиришди Қозоғистоннинг ТИМдан.

Қозоқ ТИМнинг маълумотига кўра, 41 млн доллар миқдоридаги маблағ биринчи транш Қирғизистонга жорий йилнинг ноябрида тушишиш керак эди.

«Бу маблағлар эрта ажратилиши керак эди, бироқ қирғиз томоннинг керакли ҳужжатларни ва тегишли ъҳаражатларни ҳисобини бериши чўзилиб кетган», — деб билдиришди ТИМдан.

Қирғизистоннинг бюджет ва молия бўйича парламент комитети 23-октябрда Қозоғистон томоннинг 100 млн доллар техник ёрдамидан бош тортишини қўллаган. Энди парламент уч ўқишда шартномани денонсация қилишни кўриб чиқиши керак.

Вице-премьер-министр Дуйшонбек Зилалиев қозоқ томоннинг маблағига қуриладиган лабораториялар бюджет ҳисобидан қурилишини билдирган.

«Биз уларнинг ёрдамини кутмай, бюджет ҳисобидан лаборатория қурдик, яна қурамиз. Албатта, бизга қийин бўлади, бироқ агар биз ўзмизни ҳурмат қилмасак, бизни ҳеч ким ҳурмат қилмайди, шу сабабли денонсация қилишга қарор қилдик», — деган Зилалиев.

Аввалроқ 100 млн долларни рад этишни президент Алмазбек Атамбаев ҳам қўллаб, 15-октябрда Қирғизистон Қозоғистоннинг ёрдамига «муҳтож эмас» деб билдирган.

Қирғизистон ҳукумати ҳужжатни парламентга 20-октябрда қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазият оғирлашгандан сўнг жўнатган.

Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбаев ёрдам ажратиш шартномасига 2017-йилнинг 5 июлида қўл қўйган. Маблағ Қирғизистонни ЕОИИга қўшилишида йўл харитасини тузишга, божхона бекатларининг техник ҳолатини яхшилашга ва жиҳозлашга, шунингдек ветеринар ва карантин тизимларини янгилашга сарфланиши керак эди.

Дипломатик можаро

Қирғизистон билан Қозоғистон ўртасидаги муносабатлар президент Алмазбек Атамбаев 7-октябрда сўзлаётиб қозоқ ҳукумати ҳақида ёқимсиз нарсаларни айтгандан кейин ночорлашган.

Шундан сўнг қозоқ чегарачилари 10-октябрдан бошлаб чегарадан фуқароларни ўтказиш тартибини кучайтирган — ўтказиш бекатларида навбат кутишлар юзага келиб, автотирбандликлар пайдо бўла бошлаган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева