Қишлоқ кенгашининг маст аҳволдаги депутати милиционерларга қўл кўтарди

554

Чуй вилоятининг ШИИБнинг маълумотига кўра, Бишкекдан узоқ бўлмаган Новопавловка қишлоқ ҳукуматининг маҳаллий кенгашининг депутати маст ҳолда патруль милицияси ходимларига ҳужум қилган. Милиционернинг бирини хизмат формаси йиртилиб, иккинчиси тимдалаган.

Чуй вилояти милициясининг матбуот химатидан Kloop.kgнинг мухбирига билдиришича, воқеа 23-октябрь куни кечда бўлган.

Маҳкаманинг маълумотига кўра, патруль милициясининг ходимлари йўлнинг қарши томонига чиқиб кетган «Хонда CRV» русумидаги машинани тўхтатишган. Машинада икки киши бўлиб — Новопавловка қишлоқ кенгашининг 28 ёшдаги депутати билан унинг ҳайдовчиси.

Милиционерлар протокол тузадиган вақтида маст ҳолдаги депутат протокол унинг ҳайдовчисига тузилишини тушунмасдан ҳодимларга «ташлана» бошлаган.

«Депутат огоҳлантиришларга эътибор бермай одобсизлик қилиб, уриша бошлаган», — деб билдиришди матбуот хизматидан.

Матбуот хизмати вакилининг айтишича, депутат ходимнинг тўш камерасини олишни талаб қилиб, унинг формасини йиртиб, иккинчи милиционерни тимдалаб ташлаган. Инспекторлар бу одамни воқеа бўлган жойда ушлаб, вақтинча ушлаш изоляторига қамашган.

Милиция «Ҳукумат вакилига нисбатан куч қўллаш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғади. У жарима тўлайди ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Муаллиф: Айзирек Иманалиева