«Кумтор» онкология касаллиги учун изчил тезлатгич харидига 4 млн доллар ажратади

604

«Кумтор оперейтинг компани» миллий онкология марказини жиҳозлаш учун ускуналарни сотиб олишга 10 млн доллар ажратади. Бу пулдан изчил тезлаткич сотиб олишга 4 млн доллар сарфланади.

«Ёрдам бериш осон» жамоатчилик фонди изчил тезлаткич сотиб олиш учун маблағ йиғиш якунланганини эълон қилди.

«"Умр учун 1 доллар" миллий кампания изчил тезлаткичга маблағ йиғишни тўхтатди! Биз биргаликда муаммони ҳукуматга ва президентгача етказа олдик!», — деб ёзилган фонднинг фэйсбукдаги саҳифасида.

Фонд директори Динара Аляеванинг айтишича, ҳукумат 10 млн доллар ажратиш бўйича «Кумтор оперейтинг компани» билан шартнома тузган.

«Ҳукумат бу маблағни марказни жиҳозлаб, ускуналарни сотиб олиш учуе Миллий онкология ва гематология марказига ўтказиб беради. Умумий маблағнинг 4 млн доллари изчил тезлаткич сотиб олишга сарфланади», — деди Аляева Kloop.kgга берган интервьюсида.

Онкология марказининг директори Эрнис Тилеков «Кактус» нашрига берган интервьб\юсида изчил тезлаткич тендер орқали сотиб олинишини билдирди.

«Биринчи навбатда баҳосига ва хизмат кўрсатиш имкониятига эътибор бериш керак. Дунё бўйича изчил тезлаткични бир неча ўлкада ишлаб чиқаради. Кўпчилигининг ўз имкониятлари билан камчиликлари бўлади», — деб тушунтирди Тилеков.

Тезлаткич сотиб олиш учун пул йиғишлар 2016-йилнинг май ойида бошланган. Бир йилдан кейин «Ёрдам бериш осон» жамғармасининг ҳисобига 4,5 млн сом тушган, бироқ ускуна сотиб олишга бу пул етарли бўлмаган. Ўртача ҳисоб билан бир изчил тезлаткич 3,5 млн доллар туради.

Зарраларни изчил тезлаштириш дегани нима?

Зарраларни изчил тезлаштириш — бу одамнинг соғлом ҳужайраларига иложи борича оз зарар етказиб, ўсма ҳужайралари билан курашувчи ускуна.

Радиотерапия учун фойдаланилган эски ускуналарнинг қўшимча зарари жуда кўп бўлган.

Ҳозирги изчил тезлаткичларнинг кўпи компьютер билан бошқарилади. У қаерга нурнинг оқимини юбориш кераклигини жуда аниқ ҳисоблаб бера олади.

Изчил тезлаткичнинг афзаллиги — у нурга ўсма шишини формасини олишга имкон берганида. Шу сабабли ўсма ҳужайралари йўқ қилиниб, атрофидаги соғлом ҳужайралар қолади.

Мутахассислар олти миллион аҳолиси бор Қирғизистонга 20га яқин изчил тезлаткич керак деб ҳисоблашади. Ҳозир миллий онкология марказида биргина изчил тезлаткич бор, уни ишлаганига 30 йилга яқинлашиб қолди. У эскириб, қисман ишлайди. Шу сабабли чуқурдаги шишларни даволаш учун ундан фойдаланиш мумкин эмас.

Қирғизистонга 2008-йили совғага келган «Terabalt» номли яна бир изчил тезлаткич уч марта кўп босим билан ишламоқда, натижада ишдан чиққан вақтлари кўп бўлади. Ускунани таъмирлашга маблағ ажратилмайди. Шу сабабли шифокорлар уни ўзлари мустақил таъмирлашга мажбур.

Шунингдек жорий йилнинг 14-октябрдида таъмирланган миллий онкология марказига «Бабатрон» русумидаги нур терапия аппарати ўрнатилган, ҳозирча марказга изчил тезлаткич олиб келмагунча шу ускуна билан онкология касалликларини даволашади.

Муаллиф: Метин Жумагулов