Кун сурати: Бишкекда «Норин» ресторани бузила бошлади

539

Қурувчилар сўнги ўн йилда қаровсиз қолган «Норин» ресторанини буза бошлашди. Унинг ўрнига отель қуриш режалаштирилмоқда.

Мэриянинг маълумотига кўра, Фрунзе билан Ибраимов кўчаларининг кесилишида жойлашган «Норин» ресторанининг биносини хусусий инвесторлра бузишмоқда. Улар бинонинг ўрнига «Хуалинь» офис-меҳмонхонаси комплексинини қуришни режалаштиришмоқда.

Аввалроқ бино 5,5 млн долларга сотувга қўйилган.

«Норин» ресторани XX асрнинг 80-йилларида қурилган. 2005-йили март ойида ҳукумат алмашгандан кейин бино қўлдан –қўлга ўтиб келган.

Бино тунги клуб, казино қаторида фойдаланилиб, бироқ кейинчалик 10 йилдан бери бўш турган. Ҳукумат кўпдан бери бинони бузиш масаласини муҳокама қилган.

Муаллиф: Айзирек Иманалиева