Чинибай Турсунбеков опера ва балет театрини таъмирлашга ярим миллион сом ажратди

603

Парламент спикери Чинибай Турсунбеков ўзининг заҳира фондидан Қирғиз миллий опера ва балет театрини реконструкция қилишга 500 минг сом ажратди.

Турсунбеков бу йил театрга 75 йил бўлганлиги сабабли бинони таъмирлашга маблағ ажратди.

Турсунбековнинг айтишича, опера ва балет театри — аҳамиятли маданий марказ.

«Ураш йилларидаги оғир аҳволга қарамай, театрга 1942-йили асос солинган, ундан ўзининг истеъдоди орқали қирғиз санъати оламини дунёга танитган буюк инсонлар чиққан», — деди у.

Турсунбековнинг айтишича, СССР тарқаганлан кейин иқтисодий муаммоларни туфайли театрга етарлича эътибор берилмаган.

Опера ва балет театрини таъмирлаш

Президент Алмазбек Атамбаев 2016-йилнинг апрелида Қирғиз миллий опера ва балет театрини реконструкция қилиш учун ҳукуматга 37 млн сом ажратишни топширган.

Бироқ қурилиш компанияси билан тендерни 2016-йилнинг декабрида тузишган. Компания 2017-йилнинг апрелида таъмирлаш ишларига киришишган.

Август ойида театрнинг томидан бинога кўрк берган скульптураларни олишган. Бишкекликлар скульптураларни олинишини «вандализм акти» дейишган.

Театр маъмурияти скульптураларни реконструкцияга беришганини билдиришган.

Октябрь ойида қайта таъмирланган скульптураларнинг бирини ўз ўрнига қайтаришган, қолганлари тайёр бўлиши билан театрнинг томига ўрнатишади.

Муаллиф: Айдай Эркебаева